Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург - Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

Роналдуми ёки Салоҳ?

Баҳо:
+ | -

Англия футболида "Манчестер Юнайтед" ва "Ливерпуль" орасидан ҳолис мухлис учун бирини танлаб олиш мушкул. Негаки, ҳар икки гигант клуб ҳам катта тарихга эга. Айни пайтга келиб эса, ҳар икки томонда дунёнинг энг кучли ҳужумчилари тўп сурмоқда. Булар Роналду ва Салоҳдир. Ҳар иккиси дунёнинг энг яхшилари қаторида еътироф этилади. Аммо иккисидан қай бири яхшироқ? Қуйида икки футболчини солиштиришга ҳаракат қиламиз.

Совринлар ютиш

Соврин ютиш футболда ҳамма нарсани англатмайди. Аммо ушбу футболчилар совринларини ҳисоблашдан олдин, уларнинг индивидуал қобилиятларига эътибор қаратиш керак бўлади. Шундай бўлса ҳам соврин ютиш борасида Салоҳ Роналдунинг ёнига йўлай олмайди. Португалиялик Англия, Испания ва Италияда бир неча бор чемпионлик унвонларини қўлган киритган. Қолаверса, Роналду бешта еврокубоклар эгаси. Европа саҳнида эса бундай натижага фақат "Реал" афсонаси Пако Хенто эришган, холос. Криштиану 2016 йилда терма жамоаси билан бирга қитъа чемпиони бўлган. Буни ҳам унутмаслигимиз лозим. Бунда ўтмишда қўлга киритилган "Олтин тўп"лар ва бошқа шахсий совринларни келтириб ўтиришни фойдаси йуқ. Негаки, тепадагиларнинг ўзи Салоҳнинг таслимияти учун етарли бўлди. Таққосланганда, Салоҳнинг совринлар жуда оз кўринар, аммо унинг қадри юксак ва керакли пайтда эришилган ютуқлардир.

Дриблинг

Роналду ўсмирлик пайтидаёқ ўз дриблинги устида қаттиқ ишлаган. Тўп билан муомаланинг юқори чўққисига эришгач эса, бундан бироз чекинди. Вингер финтлар, оғишмалар ва кучли қувват билан ҳамоҳанглик касб этарди. Ўша даврда яккама якка курашларда унга тенг келадигани бўлмаган. Футболчи сифатида ривожланиб боргани сари Роналду маҳсулдорликни афзал кўра бошлади. У эндиликда жуда керак бўлиб қолсагина, бирга-бир ҳолатларда дриблинг ва финт қўллайди, холос.
Бу борада Салоҳ бутун фаолияти давомида рақибларни ўзига жалб қилиш, ортда қолдириш, уларни алдаб ўтиш ва айниқса, спринтерликда ақл-бовар қилмас тезликка эга бўлган. Унинг яқиндагина "Ман Сити" ва "Уотфорд"га қарши берган зарбалари буни яққол исботидир. Шунинг учун бу борада Салоҳнинг имкониятларини юқори баҳолаймиз.

Вазиятни якунлаш

Рақиб дарвозаси олдидаги вазиятларни муваффақиятли якунлашда ҳар икки ҳужумчи ҳам тенгсиздир. Улар ҳозирда бу борада худди динамит каби хусусиятга эга. Уларни АПЛ "Олтин бутса"си учун номзодлар сафида кўриш ҳеч кимни ҳайрон қолдирмаган бўларди. Савол эса яна ўша-ўша: қай бири яхшироқ?
Салоҳ ўзининг Англиядаги дебют мавсумидаёқ барча учрашувларда майдонга туширилган ва 32 та гол билан мавсумни якунлаган эди. Мутлақо ажойиб натижа! Шу билан бир қаторда Роналдунинг голеадорлик қобилиятини юқори баҳолашга мажбурмиз. Негаки, у бир неча мавсумлар давомида 40+ кўрсаткичга эришган ягона ҳужумчи. Унинг энг чўққига чиққан даври 2014-2015 йилларга тўғри келади. Криштиану ушанда 48 та гол билан мавсумни тугатган эди. Унинг терма жамоадаги тўпурарлиги ҳам таҳсинга лойиқ. Хуллас, бу борада Роналду юксакроқ.

Бутун майдон бўйлаб фаоллик

Замонавий ҳужумчиларга фақатгина гол уриш ёки узатмалар ижро этиш хос деган фикрда бўлсангиз, қаттиқ адашасиз. Бундан ташқари улар ўз жамоасини ҳар бир жабҳада қўллаб-қувватлаши ва фаол бўлиши ҳам талаб этилади. Юрген Клопп қўл-остида ҳаракат қилаётган Муҳаммад эса бу борада кескин ўсишга эришди. Шу сабаб у Роналдудан яхшироқдир. Роналду ҳимоявий ишларда деярли иштирок этмайди. У бунинг ўрнига ҳар доим ўз кучини ўйинни ҳал қилувчи палласига олиб қўйишни афзал кўради. Роналдунинг прессингдаги ҳаракатларига ҳам ҳавас қилиб бўлмайди. У ўтган йили прессинг кўрсаткичи бўйича Европанинг топ бешлик чемпионатларида энг паст, 7,23 фоизлик статистика қайд этди. Шу сабаб майдондаги жабҳаларда фаоллик борасида Салоҳ Роналдудан устунлик қилади.

 

 

инглиз тилидан Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: 90min.com
Киритилди: 11:44, 20.10.2021.
Ўқилди: 5486 марта.
Фикрлар: 68 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.