Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома - Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон - Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья - Реал Сосьедад

АПЛ. "Манчестер Сити" ўтган мавсумдаги аламли мағлубият учун бугун ўч олиши мумкин (превью)

Баҳо:
+ | -

Бугун АПЛ 9-тур доирасида «Брайтон» ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилади.

Биласизми?

"Манчестер Сити" аъзоси Кевин де Брюйне 2020 йилнинг сентябрь ойидан бери илк бор АПЛнинг кетма-кет учрашувларида гол уришга эришди. Фақатгина бир марта бельгиялик мусобақанинг қаторасига уч ўйинида гол урган. Бу 2015 йилнинг сентябрь-октябрь ойларида кузатилган.

"Манчестер Сити"га қарши илк 7 АПЛ ўйинида (тўплар нисбати: 21-2) мағлубиятга учраган «Брайтон», май ойида ўтказилган охирги учрашувда 0:2 ҳисобида ортда бора туриб, вазиятни ўз фойдасига ҳал қилишни уддалаганди — 3:2.

Шундан кўриниб турибдики, «Брайтон» "Манчестер Сити"га қарши сўнгги баҳсда олдинги 8 учрашувда киритган голлари сони (2) дан кўпроқ гол (3) уришга эришган.

«Сити» АПЛ доирасида «Брайтон»га жами 22 ўйиндан тўрттасида мағлуб бўлган бўлсада, лекин кетма-кет икки ўйинда ютқазмаган (14 ғалаба, 4 дуранг, 4 мағлубият).

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Кевин Френд

Қанот ҳакамлари: Адриан Холмс, Симон Лонг

Захира ҳаками: Симон Ҳупер

ВАР: Пол Тирни

ВАР ёрдамчиси: Константин Ҳатзидакис

 

Тахминий таркиблар

Брайтон - Санчес, Бурн, Данк, Даффи, Кукуреля, Лаллана, Биссума, Гроу, Велтман, Мопе, Троссард

Манчестер Сити - Эдерсон, Канселу, Диаш, Лапорте, Зинченко, Родри, де Брюйне, Бернарду, Фоден, Грилиш, Жезус.

 

Жамоа хабарлари

«Брайтон» сафида Денни Уэлбек, Адам Вебстер, Стивен Алзатенинг барчасида жароҳат бор ва уларнинг майдонга тушиши сўроқ остида. Тариқ Лемпти "Манчестер Сити"га қарши асосий таркибда бошлаши сюрприз бўлиши мумкин.

Пеп Гвардиола жамоасида Ферран Торрес жароҳат олган бўлса, Бенжамин Менди анчадан бери таркибдан тушиб қолмоқда. Фоден ва Стерлинг испаниялик ҳужумчининг ўрнини тўлдириши мумкин. Гюндоган, Зинченко, Аке, Стоунс каби футболчилар ҳам бошланғич таркибда тушиш эҳтимоли йўқ эмас.

Рақамлар

«Брайтон» АПЛ доирасидаги охирги 3 ўйинида дуранг натижа қайд этди.

"Манчестер Сити" АПЛдаги сўнгги 7 учрашувидан олтитасида дарвозасидан тўп олиб чиқмади.

«Шаҳрликлар» АПЛдаги сўнгги 7 учрашувда мағлубиятга учрашгани йўқ.

"Манчестер Сити" «Брайтон» майдонидаги охирги 4 баҳсда камида иккитадан гол киритишга эришган.

Айни вақтда жамоалар АПЛ жадвалида ёнма-ён боришмоқда. «Сити» 17 очко билан учинчи, «Брайтон» 15 очко билан тўртинчи ўриндан бормоқда.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 09:05, 23.10.2021.
Ўқилди: 2606 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2693]

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [2441]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2341]

Неймар «Сантос» машғулотида Робиньо билан тортишиб қолди [1937]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1746]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1726]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [1673]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1671]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1338]

Ла лига. «Реал» Винисиуснинг дубли эвазига сафарда «Эспаньол»ни мағлуб этди (видеошарҳ) [1270]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик