Кириш Регистрация
21/09 00:00 Алавес 2-1 Севилья
21/09 16:30 Вест Хэм 0-3 Челси
21/09 17:00 Металлург 3-2 Пахтакор
21/09 17:00 Вальядолид 0-0 Реал Сосьедад
21/09 17:30 Ливия 0-8 Испания
21/09 17:30 Қозоғистон 10-0 Янги Зеландия
21/09 18:00 Венеция 2-0 Женоа
21/09 19:00 Астон Вилла 3-1 Вулверхэмптон
21/09 19:00 Фулхэм 3-1 Ньюкасл
21/09 19:00 Лестер 1-1 Эвертон
21/09 19:00 Тоттенхэм 3-1 Брентфорд
21/09 19:00 Ливерпуль 3-0 Борнмут
21/09 19:00 Саутгемптон 1-1 Ипсвич
21/09 19:15 Олимпик 0-3 Динамо
21/09 19:15 Осасуна 2-1 Лас-Пальмас
21/09 20:00 Ангола 5-9 Аргентина
21/09 20:00 Украина 4-1 Афғонистон
21/09 21:00 Ювентус 0-0 Наполи
21/09 21:30 Кристал Пэлас 0-0 Ман. Юнайтед
21/09 21:30 Валенсия 2-0 Жирона
21/09 23:45 Лечче 2-2 Парма
22/09 00:00 Реал Мадрид 4-1 Эспаньол
22/09 15:30 Фиорентина - Лацио
22/09 17:00 Хетафе - Леганес
22/09 18:00 Брайтон - Ноттингем Форест
22/09 18:00 Монца - Болонья
22/09 19:15 Атлетик Бильбао - Сельта
22/09 20:30 Манчестер Сити - Арсенал
22/09 21:00 Рома - Удинезе
22/09 21:30 Вильярреал - Барселона
22/09 23:45 Интер - Милан
23/09 00:00 Райо Вальекано - Атлетико
23/09 23:45 Аталанта - Комо
24/09 00:00 Бетис - Мальорка

Диёр Имомхўжаев: «Турон» — яхши лойиҳа»

Баҳо:
+ | -

«Турон» — яхши лойиҳа. У қисқа вақт ичида нафақат ўз атрофида, балки бошқа вилоятларда ҳам ҳурматга сазовор бўлишга эришди. Бу энг муҳим жиҳат. Кўпчилик клуб Про лигага тушиб кетмаслигини истаяпти. Ваҳоланки, катта натижаларга эришиб ҳам мухлислар меҳрини қозонмаган клублар ҳақида сиз яхши биласиз.

Про лига бу ҳаётнинг тугаши эмас. Ҳар биримиз уришни билганимиз каби, йиқилишга ҳам тайёр туришимиз лозим. Йиқилмайдиган одам эмас, йиқилганида ҳам қайтиб оёққа тура оладиган одам кучлидир. Ҳар бир қабул қилган зарбамиз бизга оғриқ билан бирга дарс ҳам беради. Бундан хулоса чиқаришимиз ва йўл қўйилган хатоларни такрорламаслигимиз муҳим.

Менга Турон билан бир қаторда 15 йил аввалги «Бунёдкор», «Машъал», 5 йил аввалги «Обод», 1 йил аввалги «Истиқлол», ҳозир мавжуд бўлган «Андижон», «Насаф» лойиҳалари ҳам ёқади. Агар ҳаммамиз тўғри ишлаганимизда, биз уларнинг аксарини сақлаб қолишимиз мумкин эди. Афсуски, уларнинг айримлари ҳақиқат топа олмасликларига ишонди ва футболдан қўл силтаб юборди. Айрим ноинсоф кишилар томонидан барпо этилган пирамида нафақат уларни йиқита олди, балки катта арбобларнинг ҳам миллионлар ўйинидан совушига олиб келди.

Бизнинг соҳада фитналар кўп. Биз уларга қарши ҳар кун, ҳар соат курашамиз. Натижаси муҳим эмас, муҳими кураша олаётганимиз. Биз «Турон»ни ҳам шунга чақирамиз ва ишонамизки, унинг асосчилари ўз ғояларини амалга ошириш учун олдинга юришда давом этади. Ва албатта ҳамма яхши тушуниши керакки, яхши лойиҳаларни сақлаб қолиш учун спорт принципларидан воз кечилмайди. Қонунлар, қоидалар олдида ҳамма бир бўлиши энг муҳим жиҳат.

Бугун ўзгаришлар бор. Тўғри йўлдагилар баъзида ғолиб келади, баъзида эса йўқ. Ахир «Турон» ҳам йил аввал катта ғалабага эришди, тўғри йўналиш ғолиб чиқди. Кейинги қайтиш янада кучлироқ, янада ақллироқ бўлиши шарт. Шундай экан, нияти тоза кишиларга биргина ҳитобимиз бор: ҳеч қачон таслим бўлманг. Минг машаққатли бўлса ҳам, минг узоқ бўлса ҳам — барибир тўғри йўлдан юриш керак. Бу бизга ички хотиржамлик беради. Шу кунгача бундан ҳам улуғроқ бахтни кўрганим йўқ.

Диёр Имомхўжаев

Манба: https://t.me/diyorimamkhodjaev
Киритилди: 15:02, 23.10.2021.
Ўқилди: 2422 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.