«Арсенал» бош мураббийи Микель Артета жамоаси ҳужумчиси Александр Ляказеттнинг келажаги ҳақида гапирди. Todofichajes нашрининг хабар беришича, ҳужумда кадрлар етишмагани учун мутахассис франциялик футболчини жамоада сақлаб қолишга қарор қилган.
Ляказеттанинг амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар ҳисобланганини инобатга олсак, шартнома узайтирилмаса, клуб уни ёзда текинга қўйиб юборишга мажбур бўлади.
Яқинда «Кристал Пэлас»га қарши учрашувда Александр фаолиятидаги 200-голини урди. 30 ёшли футболчининг нархи 22 миллион еврога баҳоланмоқда.