"ПСЖ" футболчиси Неймар "Марсель"га қарши баҳсда мамлакат полицияси томонидан ҳимоя қилинди. Голсиз дуранг билан тугаган баҳсга парижликлар мухлислари хавфсизлик нуқтайи назаридан киритилмаганди.
Ўйинда бурчак зарбаси тепаётган Неймарга мезбон жамоа мухлислари қўлидаги нарсаларини ота бошлаган. Шу сабаб, полиция махсус қалқонлар билан бразилиялик юлдузни ҳимоя қилишга мажбур бўлган.
Турнир жадвалида "ПСЖ" 11 турда 28 очко билан биринчи ўринда бормоқда. "Марсель" эса 18 очко билан тўртинчи поғонани банд этган.