Кириш Регистрация
04/02 00:45 Болонья 0-3 Милан
05/02 13:00 Ироқ - Эрон
05/02 17:00 Индонезия - Япония

Белград-2021. Ўзбекистонлик спортчи ЖЧни ғалаба билан бошлади

Баҳо:
+ | -

Сербияда бокс бўйича жаҳон чемпионатига старт берилди. Бугун 2та вазн тоифасида жанглар бўлиб ўтмоқда.

67 кг. вазнда Белградга ташриф буюрган Асадхўжа Мўйдинхўжаев 1/32 финал босқичи доирасида ирландиялик Эуген Бренден МакКиверга қарши рингга кўтарилди. Ҳамюртимиз 3 раунд давомида тўлиқ устунликка эришди. Унинг зарбалари аниқ, залворли ва сон жиҳатдан кўпроқ бўлди. Асадхўжа рақибини ўзига яқинлаштирмаган ҳолда, олис масофадан зарба беришга интилди. Ушбу тактика унга муваффақият олиб келди — 5:0 (30:27, 30:27, 30:27, 30:27, 29:28).

Мўйдинхўжаев нимчорак финал йўлланмаси учун фаластинлик Аҳмед Ҳарарага қарши рингга кўтарилади. Бу жанг 28 октябрь куни бўлиб ўтади.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 23:11, 25.10.2021.
Ўқилди: 4970 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.