Кириш Регистрация

Белград-2021. Дўсматов - Бибосинов жангида ҳакамларнинг баҳолари тўғри бўлдими?

Баҳо:
+1 | -

"The Fight Site" журналисти Тэйлор О’Хиггинс бокс бўйича жаҳон чемпионатида 51 килограмм вазн тоифасида бўлиб ўтган Ҳасанбой Дўсматов ва Сакен Бибосинов ўртасидаги жангга ўз муносабатини билдирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳакамларнинг қарори билан қозоғистонлик боксчи ғалаба қозонди — 0:5 (28:29, 28:29, 28:29, 27:30, 27:30).

«Назаримда, Бибосиновга қарши жангда ҳакамларнинг баҳолари борасида Ҳасанбой Дўсматовга омад кулиб боқмади. Бу савия борасида бир-бирига яқин боксчиларнинг ўзаро жанги бўлди. Унда исталган спортчи ғолиб чиқиши мумкин эди. Ўзбекистонлик спортчи иккинчи раундда яққол ғалаба қозонди (аммо ҳакамларнинг 3 нафари иккинчи бўлимда устунликни Бибосиновга берди — Stadion.uz изоҳи). Сакен эса учинчи раундда устунликка эришди. Барча нарса биринчи раундда ким ғалаба қозонди, дея ҳисоблашингизга боғлиқ.

Бибосинов зарбаларининг аксарият қисми рақиб қўлқопига тегди ёки мўлжалга аниқ бормади, аммо у Дўсматовнинг хук зарбалари ноаниқ чиқишига мажбур қилди ва бир нечта ақлли ҳаракатларни амалга оширди. Аммо Ҳасанбой дастлабки 2та раундда ҳақиқий муваффақиятга эришди.

Дўсматов биринчи бўлимни ишончли бошлади, аммо Бибосинов раунднинг сўнгги дақиқасида ўзига келди. Натижада 4 ҳакам ўз баҳосини унга берди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам ҳозирча бу мусобақадаги энг яхши жанг бўлди. Афсуски, улар илк босқичдаёқ тўқнаш келиб қолишди», — дея ёзди журналист твиттер орқали.

Манба: sports.kz
Киритилди: 08:47, 27.10.2021.
Ўқилди: 5762 марта.
Фикрлар: 20 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

"Реал" "ПСЖ"га шарт қўйди: Бу футболчи керак бўлса, Витиньяни бизга берасиз! [6284]

АПЛда яна чемпионлик пойгасига интрига қайтди (Турнир жадвали) [5181]

Испания кубоги. «Атлетико» — «Барселона» — 4:0 (видеошарҳ) [3539]

«Атлетико»дан тарихий зарба: «Барселона» 5,5 йилдан бери бундай ҳолатга тушмаган эди! [2620]

Винисиус "Барселона"нинг 0:4 ҳисобидаги мағлубияти устидан кулди [2195]

Анчелоттининг тақдири аллақачон ҳал бўлган [2127]

"Барселона"нинг "Атлетико"га қарши ўйинида VAR тизими нега ишламай қолгани маълум бўлди [2113]

Испания терма жамоаси ҳимоячиси: "Ан-Наср"даги илк мавсумимдаёқ Саудия мен учун эмаслигини тушундим" [2061]

«Манчестер Сити» яна ҳимоячи трансфери учун 50 миллион евро сарфламоқчи [2046]

«Барселона» собиқ спорт директори: «Бу «Реал» мухлисларининг сўнгги икки мавсумдаги энг қувончли лаҳзаси бўлди» [2010]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.