Кириш Регистрация
04/05 00:00 Эспаньол 0-2 Реал Мадрид
04/05 19:00 Хоразм 0-3 Андижон
04/05 19:00 Локомотив 1-0 Қизилқум
04/05 19:00 Челси 1-3 Ноттингем Форест
04/05 20:00 Насаф 0-0 Навбаҳор
04/05 21:30 Кремонезе 1-2 Лацио
04/05 23:45 Рома 4-0 Фиорентина
05/05 00:00 Эвертон 3-3 Манчестер Сити
05/05 00:00 Севилья 1-0 Реал Сосьедад

Баҳром Ҳайдаров: «Лутфулла Тўраев бугун ўйнамагани жамоамизга енгиллик берди»

Баҳо:
+ | -

Coca Cola Ўзбекистон кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган “Бунёдкор” – “Сурхон” (2:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Баҳром Ҳайдаров ўз фикрларини билдириб ўтди.

- Ҳар доим кубок ўйинлари шу каби шиддат билан ўтади. Кейинги босқич йўлланмаси битта ўйин орқали ҳал бўлиши ўзига яраша босим юклайди. “Бунёдкор”га қарши сафардаги ўйин қийин ўтишини билардик. Бугун ишқибозларга ёқадиган томошабоп беллашув бўлди. Биринчи бўлимда гол ўтказмасликка ҳаракат қилгандик. Афсуски, хато эвазига мезбонлар дарвозамизга тўп киритишди. Иккинчи бўлимда олдинга чиқишга мажбур бўлдик. Иккинчи таймда биринчисидан кўра вазиятларимиз кўпроқ бўлди. Ҳатто ҳисобни тенглаштиришимиз ҳам мумкин эди. “Бунёдкор” жамоасини ярим финал йўлланмаси билан табриклайман! Кубок баҳси бир ўйиндан иборат. Агар чемпионат доирасида бўлса, 1 очко учун ҳам ўйналадиган учрашувлар бўлади. Ҳозир бизга чемпионатда ҳар бир очко сув ва ҳаводек зарур. Кубок ўйинида ҳисобга қараб ўйнадик. Захира вакилларимиз ҳам ўйинни кучайтирди. Лутфулла Тўраев бугун ўйнамагани нафақат ярим ҳимоямизга, балки бутун жамоамизга енгиллик берди. Барибир ушбу мавсумда Лутфулла Тўраев ўйинни бошқаряпти, уни ўйновчи мураббий сифатида кўрсатса тўғри бўлади. Бу каби футболчилар жамоада мураббийларга яқиндан ёрдам беради.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 22:25, 28.10.2021.
Ўқилди: 2110 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Рафинья келажаги бўйича қарор қабул қилди [3265]

«Реал» «Манчестер Сити» ярим ҳимоячисини ўз сафига қўшиб олмоқчи [2974]

Серхио Агуэро: «Абдуқодир Ҳусанов шу даражани 3-4 йил сақлаб қолса, дунёнинг энг яхши ҳимоячиларидан бирига айланиши мумкин» [2475]

VAR тизими жорий этилмаганида нима бўлар эди? "Реал Мадрид" ва "Барселона" кўрсаткичлари солиштирилди [2427]

Сэр Алекс Фергюсоннинг аҳволи ҳақида янги маълумот берилди [1901]

Мбаппе «Барселона»га қарши ўйнайдими? Арбелоа жавоб берди [1860]

Винисиус Жуниор 2026 йилги голлар сони бўйича Европада фақат бир футболчидан ортда қолмоқда [1785]

"Барса" янги ўнг қанот ҳимоячиси топди [1519]

«Интер» спорт директори Бастонининг «Барселона»га ўтиши борасидаги миш-мишларга муносабат билдирди [1496]

«Барселона» Рафиньяни Саудия Арабистонига сотиб, катта маблағ ишлаб олиши мумкин [1256]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик