Сербиядаги бокс бўйича жаҳон чемпионатига ташриф буюрган 92 кг. вазндаги Ўзбекистон ва Қозоғистондаги вакиллари — Мадияр Саидраҳимов ва Айбек Оралбай ўзларининг илк жангларида ғалаба қозонишди.
Ушбу спортчилар кейинги босқичда ўзаро тўқнаш келадиган бўлишди. Ушбу жанг 31 октябрь, якшанба куни бўлиб ўтади.
Мазкур тўқнашув Ўзбекистон ва Қозоғистон спортчиларининг мазкур мусобақадаги учинчи тўқнашуви бўлади.
Аввалроқ 51 кг. вазнда Дўсматов - Бибосинов жангида қозоқ боксчиси ғалаба қозонган эди. Бугун кечки дастурда 71 кг.даги боксчилар — Шаҳрам Ғиёсов ва Асланбек Шимбергенов ўзаро тўқнаш келишади.