Кириш Регистрация
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри 1-1 Лечче
05/05 17:00 Осасуна 0-2 Бетис
05/05 18:00 Навбаҳор 4-0 Локомотив
05/05 18:00 Брайтон 1-0 Астон Вилла
05/05 18:00 Челси 5-0 Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи 0-0 Фрозиноне
05/05 18:00 Верона 2-1 Фиорентина
05/05 18:30 Бунёдкор 0-2 Сурхон
05/05 19:15 Сельта 3-2 Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль 4-2 Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан 3-3 Женоа
05/05 21:30 Валенсия 0-1 Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д

ЕЧЛ. Бугун 4-тур баҳслари бошланади. 5 жамоа плей-офф йўлланмасини қўлга киритиши мумкин

Баҳо:
+ | -

Бугун Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқич 4-тур учрашувлари старт олади. Мазкур баҳслардан кейин 5 жамоа плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин ижобий ҳал қилиш имкониятига эга.

Ушбу жамоалар қаторига: «Аякс», «Бавария», «Ливерпуль», «Ювентус» ҳамда Австриянинг «Залцбург» киришади.

Сешанба, 2 ноябрь

E гуруҳи: «Бавария» (9 очко) - «Бенфика» (4), "Динамо Киев" (1) - «Барселона» (3)

«Бавария» ушбу турда «Бенфика»га мағлуб бўлмаса, гуруҳдан чиқиш масаласини ҳал қилади. Мазкур баҳсда мюнхенликлар ғалаба қозонса ҳамда каталонияликлар Украина клубига қарши ўйинда очко йўқотса, Германия гранди гуруҳда биринчи ўринни муддатидан олдин расмийлаштириши мумкин.

"Динамо Киев" Европа Лигаси йўлланмаси учун курашиш имкониятига эга бўлса ҳам, «Барселона» билан ўйинда мағлуб бўлса ҳамда «Бенфика» «Бавария» устидан ғалаба қозонса, улар ЕЧЛ плей-офф йўлланмасидан муддатидан олдин қуруқ қолишади.

F гуруҳи: «Вилярреал» (4 очко) - "Янг Бойс" (3), «Аталанта» (4) - "Манчестер Юнайтед" (6)

Ушбу гуруҳда 4-турдан кейин ҳеч нарса ҳал бўлмайди. Барча жамоаларда имконият сақланиб турибди.

G гуруҳи: «Севилья» (3 очко) - «Лилль» (2), «Волфсбург» (2) - «Залцбург» (7)

Мазкур гуруҳда «Залцбург» «Волфбург» майдонидан ғалаба билан қайтса, плей-офф йўлланмасини муддатидан олдин ҳал қилади.

H гуруҳи: «Ювентус» (9 очко) - «Зенит» (3), «Малмё» (0) - «Челси» (6)

«Ювентус» Россия клубига қарши баҳсда мағлубиятдан қутулиб қолишса, муддатидан олдин нимчорак финал йўлланмасига эга чиқишади.

«Малмё» ўз майдонида лондонликлардан 3 очкони олишни уддалай олмаса, муддатидан олдин плей-офф йўлланмасидан қуруқ қолишади. Аммо, уларда Европа Лигаси йўлланмаси учун имконият сақлаб қолинади.

Чоршанба, 3 ноябрь

A гуруҳи: «Лейпциг» (0) - ПСЖ (7), "Манчестер Сити" (6) - «Брюгге» (4)

«Лейпциг» Париж клубига баҳсда яна мағлубиятга учраса, гуруҳда топ-2 ўрин учун курашиш имкониятидан маҳрум бўлади. Иккинчи ҳолатда Германия клуби ПСЖ билан дуранг ўйнаган тақдирда ва «Сити» «Брюгге»ни таслим қилганда ҳам улар гуруҳдан чиқа олишмайди. Бироқ, Европа Лигаси йўлланмаси учун курашишлари мумкин.

B гуруҳи: «Милан» (0 очко) - «Порту» (4), «Ливерпуль» (9) - «Атлетико» (4)

«Ливерпуль» Мадрид клубини мағлуб этса ёки дуранг ўйнаса ва «Порту» «Милан» устидан ғалаба қозона олмаса, мерсисайдликлар муддатидан олдин кейинги босқичга чиқишади. «Ливерпуль» 4-турдан кейин гуруҳда биринчи ўринни расмийлаштириши мумкин. Бунинг учун, улар дастлаб Диего Симеоне жамоасини мағлуб этишлари ҳамда Португалия клуби Ибраҳимович етакчилигидаги клуби юта олмаслиги керак бўлади.

«Милан» мазкур турдан кейин муддатидан олдин ЕЧЛ плей-офф йўлланмасидан қуруқ қолиши мумкин. Жамоа «Порту»га ютқазиб қўйса ёки дуранг ўйнаса ва «Атлетико» «Энфилд»да ғалаба қозонса Пиоли шогирдлари мусобақани эрта тарк этишгани маълум бўлади.

«Милан» клубини аҳволига ҳавас қилиб бўлмайди. Италия жамоаси мағлубиятга учраса ҳамда «Атлетико» ғалаба қозонган тақдирда улар Европа Лигаси йўлланмаси учун курашиш имкониятидан ҳам қуруқ қолишади.

C гуруҳи: "Боруссия Дортмунд" (6 очко) - «Аякс» (9), «Спортинг» (3) - «Бешиктош» (0)

«Аякс» 4-турда дортмундликларни ютса ёки дуранг ўйнаб, «Спортинг» Туркия клубини мағлуб эта олмаса, муддатидан олдин кейинги босқич масаласини ижобий ҳал қилади. Амстердамликлар ғалаба қозонса ва Португалия жамоаси очко йўқотса, муддатидан олдин гуруҳда биринчи ўринга эга чиқишгани маълум бўлади.

«Бешиктош» клуби мағлубиятга учраса ёки дуранг ўйнаган тақдирда Дортмунд жамоаси «Аякс»дан очко олса, мусобақа туркияликлар учун муддатион олдин тугайди. «Боруссия» мағлуб бўлмаса ҳамда «Бешиктош» имкониятни бой бериб қўйса, Туркия клуби Европа Лигаси учун курашиш имкониятидан ҳам маҳрум бўлишади.

D гуруҳи: «Шерифф» (6 очко) - «Интер», "Реал Мадрид" - «Шахтёр» (1)

«Шахтёр» сафарда «Реал»га имкониятни бой берса ва «Шерифф» «Интер» устидан ғалаба қозонишни уддаласа, донетскликлар гуруҳдан чиқа олишмайди. Аммо, уларда Европа Лигаси учун курашиш имконияти сақлаб қолинади.

Манба: uefa.com
Киритилди: 09:59, 02.11.2021.
Ўқилди: 7010 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.