«Челси» бош мураббийи Томас Тухел Англия Премьер-Лигаси 11-туридан ўрин олган «Бёрнли»га қарши учрашувдан олдин ўз фикрларини билдириб ўтди.
“Йўл жуда узоқ бўлди. Бу ҳафта ўйинга нима қилганимиз, нималарни яхши бажарганимиз ва қаердан келганимизни тушуниш учун яна бир назар солдик. Бу жуда тез ўтди. Тайёргарлик учун бир неча кун қолганида «Бёрнли»га қарши иккинчи ўйинни ўтказамиз. Ҳозир, биз бир-биримизни яхши биламиз. Шу пайтгача ёқимли саёҳат бўлди.
Менинг жамоам жуда ҳам бирлашган ва уларни бошқараётганимдан хурсандман. Жамоангизни ёқтирсангиз ва бир қисмига айлана олсангиз, шундагина муваффақиятга эришиш мумкин. Ҳар куни шу ерда бўлиш ёқимли”.
Кобҳамдаги кайфият ҳақида кўпроқ гапираркан, Тухел дам олиш, ўйин-кулгу ва ўйинга жиддий тайёргарлик ўртасида тўғри мувозанатни топиб олиш кераклиги ҳақида урғу берди.
Ўйин куни келганда сиз аралаштиришингиз керак: вазиятдан роҳатланишни, эркинликни ҳис қилишни, қўрқмас ва ижодкор бўлишни, лекин шу билан бир вақтда нима келаётгани ва Премьер Лигада қандай қийин бўлишини билиш. Кеча машғулотларда ўйнаганимиздек баскетбол ўйнаётганимизни кўрсангиз, бу вазият. Ўйиндан кейин икки кун ўтди ва кейингисига икки кун вақт бор. Жуда ҳам кўп юклама беришни истамаймиз ва ҳали ҳам йигитлар қилаётган ишларидан ҳузур олишмоқда. Бу биргаликда кулишга катта қисм ва вақтимизни мароқли ўтказишимиз учун ҳам керак”.
Томас Тухел “Кристал Пелас”даги биринчи 3 ойни ёрқин ўтказган ижарадаги футболчиси Конор Галлагердан мамнун эканлигини, лекин уни тезда ортга қайтариш нияти йўқ эканлигини айтиб ўтди.
Конорнинг футболга бўлган меҳри катта. Уни эрталаб соат 4да уйғотинг ва у туриши билан спринтга киришади, тўп учун курашларда ғалаба қозонади ва тўпларни йиғишни бошлайди. Бу унинг ҳар доим қиладиган иши. У ўзини яхши ҳис қилаётганини кўришингиз мумкин. Уни клуб ва мураббийлар қўллаб-қувватлашмоқда. Аммо, ҳозир энди ноябрь ойи ва у “Кристал Пелас” жамоасининг муҳим аъзоси ҳисобланади. У ҳозирги жойида бўлгани яхши. Буни ўзгартириш керак эмас. Биз бундан тўлиқ хабардормиз ва ўзини яхши ҳис қилаётганидан, клубнинг шундай катта қисми эканлигидан хурсандмиз”.