Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Гвардиола МЮга қарши ўйиндан кейин фикр билдирди

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 11-тури доирасида "Манчестер Юнайтед" ўз майдонида "Манчестер Сити"ни қабул қилди ва 0:2 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди.

«Сити» ўйин бошидан охирига қадар ўйинда устунликка эришди ва Криштиану Роналдунинг ажойиб зарбасини Эдерсон қайтаришга муваффақ бўлди. Бугунги баҳсдан кейин «Сити» дастлабки 10 ҳафтада «Юнайтед», «Челси», «Ливерпул», «Лестер» ва «Брайтон»га қарши даҳшатли ўйинларда 13 очко тўплашга муяссар бўлди.

Учрашувдан кейин «шаҳарликлар» бош мураббий ўз фикрлари билан бўлишди.

"Футболчиларимдан катта меҳнат ва фидоийлик учун фахрланаман. Факт шуки, улар бошидан охиригача жуда яхши ўйнашди. "Олд Траффорд"да жимлик ўрнатишнининг энг яхши йўли - бу тўпга эгалик қилиш. Тўпни назорат қилишни уддаладик. Иккинчи бўлимнинг дастлабки 10 дақиқасида тўпни йўқотиб қўйганимизни ҳисобга олмасак, жуда яхши ўйин ўтказдик".

"Мухлисларимиз учун "Манчестер Сити" энг яхши клуб ҳисобланади. «Юнайтед» ишқибозлари учун эса «қизиллар». Аммо, шуни айта оламизки, охирги йилларда жуда яхши ишларни амалга оширдик ва кўплаб совринларни қўлга киритдик. Бу мени фархлантиради".

Пепдан ўйин давомида уч марказий ҳимоячи билан ҳаракат қилиш МЮнинг режаларига ҳалақит берди ва тушунмовчиликларга сабаб бўлдими?, дея савол беришди. Испаниялик қуйидагича жавоб қайтарди.

"Оқилона бўлишимга ижозат беринг. Ҳеч қачон рақибнинг нима қилганини таҳлил қила олмайман ёки баҳо бера олмайман. Ўтган мавсумларда улар бизни мағлуб этишганида ўйинлар жуда ҳам ўхшаш бўлганди. Улар орқада кутишди ва қарши ҳужумда бизнни ушлашди - улар ўйинни назорат қилишмаганди. Улар кутишди, чунки балки ҳурмат қилишар ва бу биз учун энг зўр мақтов. Аммо, яхши ҳаракат қилдик. Родри, Гюндоган ва Бернарду ажойиб ўйнашди ва кўпроқ тўпни истадик.

Бу ўтишларни назорат қилишнинг биргина йўли. Биламан, Криштиану каби катта истеъдодлар ўйинда қийналишди, тўпга эга бўлишмади. Биз шуни истагандик".

«Шаҳарликлар» устози «Ливерпуль»ни АПЛ чемпионлиги учун энг катта хавф деб атади.

«Ливерпул» бошқа услубда ҳужумга ўтади. «Ливерпуль» ва Юргенга ҳурматим баланд ва бу ҳақда ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ. Улар бизнинг энг катта рақибимиз. Унга ушбу жамоани шакллантириш учун бир неча муддат керак бўлди ва у 6 йилдан бери ушбу жамоаси билан биргаликда. Мураббий сифатида бошқача фалсафаларга эгамиз, аммо «Ливерпуль» ва «Сити» охирги бир неча йиллар ичида АПЛни назорат қилди, чунки биз уйда ёки сафарда бўламизми, фарқи йўқ. У ерга борамиз ва ўз ўйинимизни кўрсатамиз".

Манба: mancity.com
Киритилди: 10:37, 07.11.2021.
Ўқилди: 3648 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.