Кириш Регистрация

АПЛ. Антонио Конте бугун «Тоттенхем» бошқарувидаги илк учрашувини ўтказади (превью)

Баҳо:
+ | -

Англия Премьер-Лигаси 11-тури доирасида «Эвертон» ўз майдонида «Тоттенхем»ни қабул қилади.

Биласизми?

«Тоттенхем» янги бош мураббийи Антонио Конте «Челси»да ишлаган даврида Премьер-Лига доирасида «Эвертон»га мағлуб бўлмаган (3 ғалаба, 1 дуранг) ва унинг жамоаси шу тўрт учрашувда бирорта гол ўтказиб юбормаган.

«Эвертон» Премьер-Лига доирасида «шпорлар»ни охирги 17 учрашувда фақат бир марта мағлуб этишган (8 дуранг, 8 мағлубият). Ўша ғалаба ўтган мавсум «Тоттенхем» стадионида (1:0) қайд этилганди.

Харри Кейн «Тоттенхем» таркибида «Эвертон»га қарши 12 АПЛ ўйинида 11 гол уришга эришган, шулардан беш мартасида дубл қайд этган. Фақатгина Алан Ширер «Лидс»га қарши учрашувда бир рақиб дарвозасига бир ўйинда кўп гол уриш бўйича Кейндан олдинда бормоқда (олтита дубл, битта хет-трик).

«Эвертон» 2021 йилда Премьер-Лигада 9 уй учрашувида мағлубиятга учради. Фақатгина 1993 йилда улар Премьер-Лига доирасидаги уй ўйинларида 10 марта мағлуб бўлишган.

 

Баҳс расмийлари

Бош ҳакам: Крис Каванаг

Қанот ҳакамлари: Ден Кук, Харри Леннард

Захира ҳаками: Энтони Тейлор

ВАР: Жонанатан Мосс

ВАР ёрдамчиси: Марк Перри

 

Тахминий таркиблар

«Эвертон»: Пикфорд, Коулмен, Кин, Холгейт, Дин, Аллан, Делф, Таунсенд, Ивоби, Грей, Ришарлисон

«Тоттенхем»: Лёрис, Ромеро, Даер, Дейвис, Скипп, Хойберг, Рояль, Регилён, Моура, Кейн, Сон.

 

Жамоа хабарлари

Лука Дин ушбу ҳафтада машғулотлар ўтказмоқда ва ҳолати яхши. У бугунги баҳсда қайтиши керак. Рафа Бенитес шогирдлари: Калверт-Люин, Гомеш, Дукуре ва Мина сафга қайтишмаганини тасдиқлади. Фабиан Делф ушбу баҳсда асосийда тушиши мумкин.

Антонио Конте Премьер-Лигада «Тоттенхем» устози сифатида илк ўйинини ўтказади ва 3-4-3 схемасида ўйинни бошлаши кутилмоқда. Браян Гилл ва Раян Сессенён жамоага жароҳати боис ёрдам бера олишмайди. Кристиан Ромеро пайшанба куни «Витесс»га қарши учрашувда қизил карточка олган бўлсада, мамлакат чемпионатида майдонга тушиши мумкин.

 

Рақамлар

«Эвертон» барча мусобақаларда «Тоттенхем»га қарши охирги 3 уй ўйинида дуранг натижа қайд этган.

«Тоттенхем» барча мусобақаларда «ирисчилар»га қарши охирги 18 ўйинннинг 17тасида мағлубиятга учрамаган.

«Тоттенхем»нинг Премьер-Лигадаги охирги 7 учрашувидан олтитасида ўртача 2,5тадан кўпроқ гол киритилган.

Томонлар ўзаро 58 марта АПЛ доирасида учрашишган. «Тоттенхем» 27 марта ғалаба қозонган, «Эвертон» эса 9. 22 баҳсда эса дуранг натижа қайд этилган.

Эслатиб ўтамиз, мазкур баҳс бугун Тошкент вақти билан соат 19:00да бошланиши режалаштирилган.

Манба: Stadion.uz
Киритилди: 11:42, 07.11.2021.
Ўқилди: 4721 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.