“Рейнжерс” бош мураббийи Стивен Жеррард шу ҳафта оҳирида “Астон Вилла” жамоаси бош мураббийи деб эълон қилинади, дея хабар беради "The Economist" журналисти Ҳамиша Азула Twitter саҳифасида.
"Стивен Жеррард шу ҳафта "Астон Вилла" директорининг таклифини қабул қилишга тайёр. Клуб “Рейнжерс” билан товон пулини тўлаш борасида келишиб олишга яқин турибди. У жума кунигача янги лавозимида ишга киришиши керак", - деб ёзган Азула саҳифасида.
Журналист шунингдек, Жеррард инглиз клуби тарихидаги энг кўп маош олувчи мураббийга айланишини, лекин иш жойини ўзгартиришида молиявий таклиф муҳим бўлмаганлигини айтган.
Эслатиб ўтамиз, “Астон Вилла” раҳбарияти 7 ноябрь куни Дин Смитни бош мураббий лавозимидан озод қилди.