Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Ҳам Евро, ҳам ЕЧЛда ғолиб чиққан Жоржиньо ҳақида

Баҳо:
+ | -

Қуйида эътиборингизга ҳавола этиладиган воқеа «Челси» ярим ҳимоячиси Жоржиньонинг ҳаётидан бир парча. Миллионлар ўйинида ўз ўрнини топишни истаётган ёшлар ушбу футболчи мисолида ҳам профессионал футболчи бўлишнинг машаққати ҳақида тасаввурга эга бўлишлари мумкин.

- Биласизми, беш ёшлигимда отам улғайганимда ким бўлишни хоҳлаётганим ҳақида сўради, - дейди Жоржиньо. - Мен эса «Футболчи», дедим. Шунда отам тушунтира бошлади:

- Ахир футболчи бўлиш шунчаки, телевизорда кўринганидек нарса эмас. Рақиблар сени хафа қиладилар, сенга тегишли нарсаларни ўғирлашади, сени йиғлатадилар. Шунда ҳаммасидан тўйиб, уйга - яқинларинг ёнига қайтишни хоҳлайсан, бошқа чидай олмаслигингни, таслим бўлганинг­ни тушунасан. Хўш, энди улғайганингда ким бўлишни хоҳлайсан?.

- «Футболчи».

Мен ниятимга етишиш учун ҳамма нарсага тайёр эдим. Aммо фаррош аёл ишдан кетганидан бир неча ҳафта ўтгач, онам лагерга мени кўргани келди. У ҳожатхонага кирди. Кейин қайтиб чиқди-да: «Буюмларингни йиғиштир, уйга кетамиз», - деди.

- Она, бормайман, - дедим.

- Биламан, бу сенинг орзуинг. Aммо ўғлим бундай яшамайди.

Волидамга тушунтирдим, агар мени уйга мажбурлаб олиб кетса ва футболчи бўлолмасам, бутун умр уни айблашимни таъкидладим.

- Йўқ, тўхта... илтимос, бундай дема, - деди онам шошиб. Кейин эса йиғлай бошлади.

- Бу менинг имкониятим. Қандай азобларга гирифтор бўлаётганимга аҳамият бермайман. 10 кун давомида бир хил овқат ейишим мумкин. Ифлос ҳожатхонадан фойдалансам ҳам майли. Бу ҳеч нарса эмас! - дедим.

Онам шунчаки, ўйчан ҳолда менга тикилиб қолди. Мен эса аҳдим қатъийлигини уқтиришдан тўхтамадим.

- Жиддий айтяпман, - дедим.

Онам кўзи ёш билан ортига қайтди.

Бу ҳаётимдаги энг оғир дамлардан бири эди. Бу онаизор учун нимани англатишини тушунишингиз керак. Волидам футболга қизиқмайдиганлар тоифасидан эмас. Йўқ, дўстим. У менга бутун иқтидоримни берган. Биламан, бу гапларимдан отамнинг жаҳли чиқади, лекин у ҳам яхши тушунадики, бу - ҳақиқат!

Отам ҳам футболчилар оиласидан, ҳозиргача ўйнайди. Беш ёшимда у уйимиз ёнидаги соҳилда мен билан тўп ўйнарди. Биз шунчаки завқланардик ва агар хато қилсам, «Оёғингни бу ерга қўйма. Буни шундай бажар», деб ўргатарди...

P.S.: Ҳа, профессионал футболга кириш осон эмас, бу йўлда учрайдиган машаққатни енгиш ҳар кимга ҳам насиб этавермайди. Қаҳрамонимиз ҳаётида учраган юқоридаги воқеадан хулоса чиқарадиган бўлсак, ўз вақтида муаммоларни мардонавор енгиб ўтиш келгусида улкан ютуқларга дебоча бўлиши мумкин. Бугунги кунда Италия термаси ва «Челси» клубида кўплаб ютуқларга эришаётган Жоржиньо ёшлик дамларидаги сабр-матонати эвазига ўз ҳадясини олмоқда, десак муболаға бўлмайди.

Манба: @futbol_aslida
Киритилди: 09:15, 14.11.2021.
Ўқилди: 2085 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.