Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

Чолҳонўғли нима учун «Милан»дан «Интер»га ўтганини тушунтирди

Баҳо:
+ | -

Туркия терма жамоаси футболчиси Ҳоқон Чолҳонўғли ёзда нима учун «Милан»дан «Интер»га ўтганини тушунтирди.

"Менинг «Милан» билан шартномам якунига етди. Бу жамоа сафида мен 4 мавсум тўп тепдим. Мен барчани ҳурмат қиламан. Баъзи ўйинчилар билан алоқани ушлаб қолганман. Улар билан муносабатим аъло даражада. Клуб билан ўртамизда келишмовчилик бўлмади. Аммо мен янги жойда ўзимни синаб кўришни истадим.

Ҳозирда «Интер»да ўзимни бахтли ҳис қиляпман. Европа чемпионати пайтида Индзаги менга бир кунда бир неча марта қўнғироқ қилди. У мени ўз жамоасида кўришни жуда ҳам истади. У ва клуб директори менга «Интер»даги келажагим ҳақида гапиришди. Мен эса кўп совринларни қўлга киритишни истайман", - деди Чолҳонўғли.

Чолҳонўғли жорий мавсумда "нерадзурри" сафида барча мусобақалар доирасида 12та ўйинда иштирок этиб, 2та гол ва 3та ассист муаллифига айланди.

Манба: isport.ua
Киритилди: 22:17, 16.11.2021.
Ўқилди: 4090 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.