«Барселона» яримҳимоячиси Серхио Бускетс «Байер»га қарши ўйиндан сўнг ўз фикрлари билан ўртоқлашар экан, мусобақа доирасидаги кейинги рақиб борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Бу ҳақда Испаниянинг «AS» нашри хабар бермоқда.
Эслатиб ўтамиз, «Барселона» ва «Байер» ўртасидаги УЕФА Чемпионлар Лигаси нимчорак финал жавоб учрашуви 7:1 ҳисобида каталонияликлар ғалабаси билан якунига етди. Ўйинда Месси флэш қайд этди.
«Бугун яхши ўйин гувоҳига айландик. Биз муваффақиятли тарзда тўпга эгалик қилдик ва хотиржам ғалаба қозондик. Футболни худди шундай ўйнаш ҳам керак асли: завқ билан, яна гол ҳам уриб туриш керак. Шунинг учун ҳам бизнинг ўйинларимизга шунча кўп мухлислар ташриф буюрмоқда», деди яримҳимоячи.
«Кейинги босқичдаги рақиб ҳақида? Барча жамоалар кучли. Ҳатто таркибида таниқли номлар кўп бўлмаган жамоалар ҳам. АПОЭЛни олайлик. Улар ҳақли равишда чорак финал йўлланмасини қўлга киритишди, чунки ғалаба учун бор кучларини ишга солишди», деди «Барселона» футболчиси Серхио Бускетс.
Ҳозиргача Кипрнинг АПОЭЛ, Испаниянинг «Барселона», Португалиянинг «Бенфика», Италиянинг «Милан» жамоалари чорак финал йўлланмасини қўлга киритиб бўлган. УЕФА Чемпионлар Лигаси чорак финал, ярим финал ва финал (мезбонни аниқлаш) босқичлари учун қуръа ташлаш маросими 16 март куни бўлиб ўтади.