“Манчестер Юнайтед” яримҳимоячиси Донни ван де Бек “Барселона”га ўтмайди. “Diario Sport” нашри хабарига кўра, футболчининг трансферига “кўк-анорранглилар”нинг янги бош мураббийи Хави Эрнандес тўсқинлик қилган.
Эслатиб ўтамиз, манкунианликлар сафида футболчи умуман ўйин вақтини олмайди, шунинг учун у клуби рўйхатини ўзгартиришга қарши эмас.
Хави “Барселона” раҳбариятига клуб ярим ҳимоя чизиғини кучайтиришга ҳожат йўқлигини маълум қилди. Клубга ҳимоя ва ҳужумда ҳаракат қиладиган футболчилар трансферлар керак.