Кириш Регистрация
06/07 00:00 Португалия 0-0 Франция
06/07 06:00 Венесуэла 1-1 Канада
06/07 21:00 Англия 1-1 Швейцария
07/07 00:00 Нидерландия 2-1 Туркия
07/07 03:00 Колумбия - Панама
07/07 06:00 Уругвай - Бразилия

Хави: «Мессини ҳеч ким билан таққослаб бўлмайди»

Баҳо:
+ | -

«Барселона» яримҳимоячиси Хавининг айтишича, жаҳонда каталонияликлар ҳужумчиси Лионель Мессига ўхшаш ўйинчи йўқ. Бу ҳақда «Europa Press» хабар бермоқда.

«Мессини жаҳондаги бирор-бир футболчи билан таққослаб бўлмайди. У мутлақо ўзига хос ўйинчи. Сўзсиз, натижа кўрсата оладиган кўплаб бошқа футболчилар ҳам бор, бироқ Месси уларнинг фонида барибир ажралиб туради», деди Хави.

«Ўйлашимча, у клуб тарихидаги барча рекордларни янгилаб чиқади. Биз унинг ўйинидан завқ ололишимиздан жуда ҳам бахтиёрман. Месси билан бошқа жамоаларга қарши тўп суриш осонроқ. Биз ҳеч қачон ўзимизни мағлуб бўлмайдиган жамоа деб ҳисобламаганмиз, бироқ жамоа ҳар доим тўғри йўлдан юрган ва ҳар вақт ўз кучига ишонган. Сўнгги қўлларда қўлга киритган совринларимиздан жуда ҳам хурсандмиз. Ғалаба қозониш бизга жуда ҳам ёқади», деди «Барселона» етакчиси.

«Умид қиламанки, Гвардиола жамоани тарк этмайди. Бу эса бизга қўшимча куч бағишлайди, чунки Пеп жамоанинг муҳим бир қисми ҳисобланади. Айнан у Мессидан тўғри фойдаланиш йўлини топган», дея қўшимча қилди «Барселона» яримҳимоячиси Хави.

Манба: www.sports.ru
Киритилди: 20:50, 08.03.2012.
Ўқилди: 9177 марта.
Фикрлар: 18 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.