Кириш Регистрация
26/07 20:00 Бунёдкор 0-1 Пахтакор
27/07 20:00 Андижон - Бухоро
27/07 20:00 Локомотив - Сўғдиёна
28/07 20:00 Насаф - Қизилқум
28/07 20:00 Хоразм - Сурхон
28/07 20:00 Нефтчи - Навбаҳор

Ўзбекистон кубогида драматик тўқнашув: АГМКнинг 2та голи бекор қилинди, «Насаф» бир киши кам бўлиб ўйнади ва финалга чиқди

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон кубоги ярим финал босқичи доирасида Олмалиқда бўлиб ўтган АГМК ва «Насаф» жамоалари ўртасидаги ўйин драматик тарзда кечди. Баҳсда юз берган 5та муҳим воқеага тўхталиб ўтамиз.

1-воқеа.
Учрашувнинг 38-дақиқасида ҳакам мезбонлар дарвозаси томон пенальти белгилади. Ҳусайн Норчаевнинг зарбасидан кейин тўп тўсинга тегиб, юқорига кўтарилиб кетди.

2-воқеа.
Баҳснинг 61-дақиқасида "Насаф" ярим ҳимоячиси Марко Станоевич Жокичга нисбатан қўполлиги учун майдондан четлатилди.

3-воқеа.
Қўшимча бўлимларнинг дастлабкиси бошланган пайтда қаршиликлар бурчак зарбасини ўйинга киритишди. Ҳимоячи Алибек Давронов бош билан АГМК дарвозасини ишғол қилиб, ҳисобни очди.

4-воқеа.
Учрашувнинг 110-дақиқасида тўп "Насаф" ҳимоячисининг қўлига тегди. Аммо тўп рекошет ҳолатида табиий ҳолатда турган қўлга теккани учун пенальти белгиланмади. Олмлиқликлар кейинги ҳужумда тўпни дарвозага жойлашди. Санжар Шоаҳмедовнинг зарбасидан кейин тўпга тўрга бориб тушди. Аммо такрорий вазият шуни кўрсатдики, офсайд ҳолатда турган Сардор Раҳмонов зарба берилаётган пайтда дарвозабоннинг нигоҳларини тўсиб қолгани учун гол бекор қилинди.

5-воқеа.
120+1-дақиқада "Насаф" қарши ҳужум ташкил қилди. Жўрабек Маннонов яккама-якка вазиятга чиқиб борган бўлса, дарвозабон Валижон Раҳимов ўз жарима майдони ичида уни йиқитди. Аммо рефери Раҳимбек Каримов пенальти белгилашга жазм этмади. Дарҳол ҳужумга ўтган АГМК дарвозани забт этди. Аҳмадалиевнинг зарбасидан кейин тўп тўрга бориб тушди. Бироқ шундан сўнг ҳакам видеотакрорни томоша қилди ва голни бекор қилиб, майдон эгалари дарвозасига пенальти белгилади. Уни Калудерович аниқ амалга оширди — 0:2.

Хато
Ҳакам қоидабузарлик учун Раҳимов сариқ карточка бериши керак эди. Дарвозабонда битта "сариқ" борлигини  инобатга олганда, у майдондан четлатилиши керак эди. Шунда пенальти пайтида АГМК дарвозасини ўйинчи қўриқлашига тўғри келарди. Боиси, Миржалол Қосимов барча ўзгаришларни қилиб бўлганди.

"Насаф" эса Ўзбекистон кубоги финалига чиқди. Уларга "Пахтакор" - "Бунёдкор" ўйини ғолиби рақиблик қилади.

Ўзбекистон кубоги. Ярим финал. 17:30.
«АГМК» - «НАСАФ» - 0:2 (0:0, 0:0, 0:1, 0:1)
Голлар: Алибек Давронов, 94 (0:1), Андрия Калудерович, 120+6 пен (0:2)
Ноаниқ пенальти: Ҳусаин Норчаев, 38 («Насаф», тўсин)
Четлатиш: Марко Станоевич, 61 («Насаф»)

Манба: stadion.uz
Киритилди: 17:26, 24.11.2021.
Ўқилди: 4057 марта.
Фикрлар: 21 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Squawka «Олтин тўп»-2026 учун асосий даъвогарлар рейтингини эълон қилди. Месси ва Мбаппе кучли учликка кирмади [8234]

«Реал» Винисиус фақат битта клубга ўтиши мумкин деб ҳисобламоқда [5955]

«Реал» Родрининг келиши ортидан асосий ярим ҳимоячисини сотиши мумкин [2767]

«Реал» юлдузи «МЮ»га ўтишга қарши эмас, лекин трансфер суммаси жуда юқори [2550]

UFC: Рамазон Темиров 100 минг доллар бонусга эга бўлди [2059]

"Барселона"нинг янги мавсум учун тахминий таркиби (фото) [1841]

Рэшфорднинг суратга тушиши унинг келажаги ҳақида янги миш-мишларни келтириб чиқарди [1724]

UFC: Рамазон Темиров рақибини нокаут қилди, Гуськов собиқ чемпионга ютқазди (видео) [1707]

Инсайдер Сатпаевнинг «Челси» учун аҳамиятини тушунтирди ва уни Ҳусанов билан таққослади [1668]

Пирлонинг Италия терма жамоаси мураббийлигига тайинланиши Манчинининг ғазабини келтирди [1599]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик