Кириш Регистрация
02/07 00:00 Португалия 0-0 Словения
02/07 06:00 АҚШ 0-1 Уругвай
02/07 06:00 Боливия 1-3 Панама
02/07 21:00 Руминия 0-3 Нидерландия
03/07 00:00 Австрия 1-2 Туркия
03/07 06:00 Бразилия - Колумбия
03/07 06:00 Коста-Рика - Парагвай

Суперлига. «Металлург» – «Қизилқум». Превью

Баҳо:
+ | -

“Металлург” Навоийнинг  “Қизилқум” жамоаси билан шу кунгача Ўзбекистон чемпионатларида 43 бор куч синашган. Мазкур ўйинларнинг 14 таси “Металлург” ғалаба қозонган. 11 та учрашувда кучлар тенг келган. 18 та ўйинда эса “Қизилқум” жамоасининг қўли баланд келган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи 59:54, воҳаликлар фойдасига.

“Металлург”нинг бу рақиби устидан қозонган энг йирик ҳисобдаги ғалабаси 4:1 (2006, 2019) ни ташкил этади. “Қизилқум” эса битта учрашувда бекободликлар дарвозасига жавобсиз бешта тўп (0:5, 2006) йўллаган.

Ушбу жамоаларнинг шу йил Бекободда бўлиб ўтган баҳсида Ҳамид Ахтямов шогирдлари 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишганди. Бевосита Навоийда ўтказилган кечган ўйинларга тўхталадиган бўлсак, унда мезбонлар катта устунликка эга: 12 та ғалаба, 6 та дуранг, 3 та мағлубият, тўплар нисбати – 32:15.

Қуйида мазкур жамоаларнинг Навоий шаҳрида бўлиб ўтган сўнгги бешта учрашувида қайд этилган натижалар билан танишинг:

24.11.2020. “Қизилқум” – “Металлург” – 1:0
29.10.2019. “Қизилқум” – “Металлург” – 1:1
05.05.2018. “Қизилқум” – “Металлург” – 1:2
19.11.2017. “Қизилқум” – “Металлург” – 2:1
28.05.2016. “Қизилқум” – “Металлург” – 1:1

“Қизилқум” ҳақида

Навоийнинг "Қизилқум" жамоасига 1967 йилда асос солинган. Даставвал жамоа Зарафшон шаҳрида “Прогресс” номи билан ташкил этилганди. Мамлакат мустақиллигига қадар жамоа вилоят, республика биринчилиги ҳамда собиқ Иттифоқ чемпионати иккинчи лигасида ўйнаган. 1992 йилда Ўзбекистон биринчилигида қатнашиб келган жамоа 1999 йили қуйи лигада 3-ўринни эгаллади ва олий лигага йўлланмани қўлга киритди. 1994 йилдан “Қизилқум” номи билан юритиб келинаётган жамоа олий лигадаги учинчи мавсумида энг юқори натижасини қайд этди, яъни бронза медалига сазовор бўлди.

Бугунгача навоийликлар кучлилар сафида 633 та учрашув ўтказиб, шулардан 222 тасида ғалаба қозонган, 141 ўйинда дурангга эришган, 270 ўйинда эса имкониятни бой берган. Киритилган ва ўтказиб юборилган тўплар фарқи – 767:908.

“Қизилқум” жамоасининг олий лигадаги энг йирик ғалабаси – 7:0 (2003 йил, “Гулистон”), энг йирик мағлубияти – 0:11 (2007 йил, “Пахтакор”) ташкил этади.

Манба: https://t.me/metallurguz
Киритилди: 07:44, 27.11.2021.
Ўқилди: 999 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.