«Барселона» бош мураббийи Хави Испания чемпионатининг 15-тури доирасида бўлиб ўтган «Вильярреал»га қарши ўйин (3:1) борасида ўз фикрини билдириб ўтди.
«Биз ажойиб жамоага қарши ўйнадик ва учрашув оғир ўтди. Биз катта ташаббусга эга бўлмадик. Аммо ўйин сўнгида Мемфис Депайнинг голи ва пенальти борасида омадимиз чопди.
Мазкур 3 очко олтинга тенг. Чунки сафардаги илк ғалабамизни қўлга киритдик. Бундан ташқари, аҳволимиз ҳавас қиларли даражада эмаслигини инобатга олганда, бу ғалаба бизга сув ва ҳаводек зарур эди. Футболда омад зарур, аммо «Вильярреал» мағлубиятга муносиб эмасди.
Баъзи лаҳзаларда рақиб сенга нисбатан устунликка эришади. Биз юқори прессингга мослашишга ҳаракат қилдик, аммо улар бу борада биздан устун келишди», – деди Хави.