Кириш Регистрация

Ўзбекистон аёллар терма жамоасига япониялик мураббий тайинланади

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон ва Япония футбол ассоциацияларии ўртасида видеоконференция орқали музокаралар бўлиб ўтди.

Ушбу музокараларнинг мақсад ва вазифаси — Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Япония ўртасидаги яқин ва самарали ҳамкорликни давом эттириш, икки мамлакат футболини ривожлантириш, ўзаро тажриба алмашиш, шунингдек, Ўзбекистонга Япониядан мураббий ва мутахассисларни жалб этишдан иборат бўлди.

ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бош мураббийлиги ва ҳудудий академияларнинг техник директорлиги лавозими учун Япониянинг катта тажрибага эга мутахассислар хизматларидан фойдаланиш масаласини муҳокама қилди.

“Сўнги йилларда юртимизда спортга, хусусан, аёллар футболига эътибор ҳар галгидан ортган. Шу йўлда ўз олдимизга бир қатор мақсадлар қўйганмиз. Аёллар футболи борасида катта тажрибага эга Япония билан ҳамкорлик қилиш мақсадларимизга эришишда катта ёрдам беради, деб ўйлайман”, деди Равшан Эрматов.

Дастлабки келишувга кўра, аёллар терма жамоамизга номзод бош мураббий ва унинг ёрдамчиси келаси йилнинг январь ойида юртимизга келиши кутилмоқда. Уларнинг вазифалари қаторига аёллар футболини ривожлантириш тизимини йўлга қўйиш ва машғулотларни илмий-таҳлилий ёндашув дастурлари асосида ташкил этиш кабилар киради.

Музокаралар чоғида шартноманинг шартлари ва япон мутахассисларининг мамлакатимиздаги вазифалари муҳокама қилинди. Ҳар икки томон ҳам узоқ муддатли самарали ҳамкорлик қилишга тайёр эканликларини билдирдилар.

Манба: ufa.uz
Киритилди: 18:15, 01.12.2021.
Ўқилди: 2053 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3413]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3235]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3100]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [2974]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [2942]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2825]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2609]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [1988]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1887]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1761]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик