Кириш Регистрация
07/05 00:00 Кристал Пэлас 4-0 Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль 3-4 Лион
07/05 18:00 Пахтакор 4-3 Металлург
07/05 19:00 ОКМК 3-4 Насаф
08/05 00:00 ПСЖ - Боруссия Д
09/05 00:00 Реал Мадрид - Бавария

“Учлик”нинг кейинги умри: АПЛ грандларини футбол байрамида нималар кутиб турибди?

Баҳо:
+ | -

 Хар йилнинг охири келаётганда футбол мухлисларини яна бир байрам қарши олади. Янги йил арафасида Англия футболи “миллионлар ўйини” ишқибозларига бир-биридан қизиқ баҳсларни тақдим этади. Барча чемпионатлар таътилда пайти Премьер-лига бизни заррача ҳам зериктириб қўймайди. “Бохинг дай”нинг ўз мухлислари бор, ўз анъаналари бор. Ўша қутилар кунида очко йўқотмаган жамоа якунда Англия чемпиони бўлади дейишади. Балки ростдир. Лекин бу кунлардаги футбол доимгига қараганда нисбатан муросасизроқ, нисбатан қизиқарлироқ ўтади. Биз эса АПЛ грандларининг “Бохинг дай”дан олдинги холати ва уларни олдинда қандай бахслар кутиб тургани ҳақида сўз юритамиз.

“Челси”

Тухель шогирдлари ҳозирда Премьер-лигада пешқадамлик қилмоқда. Улар ҳисобида 14 учрашувдан сўнг 33 очко бор. Ҳали “Бохинг дай” бошлангунча жамоалар 2 учрашув ўтказишга улгуришади. Ўша 2 ўйинда “аристократлар” рақиблари “Вест Хэм” ва “Лидс” бўлади. “Кўклар” ўша 2 турда очко йўқотмаслик учун қолидан келганча ҳаракат қилишса керак. Охирги турда лондонликлар “Уотфорд” устидан ишончли ғалабага эришиб, сенцатсия кузатилмаслигини таъминлаган эди. 15 декабрдан бошлаб АПЛда тиғиз ўйинлар бошланади. 17 тур айнан шу кундан старт олади. “Аристократлар” 17 декабр куни “Эвертон”ни ўз уйида қабул қилишади. Орадан 2 кун ўтиб лондонликлар “Вульверхэмптон” меҳмони бўлишади. Бу кунлар расман “Бохинг дай” сифатида айтилмасада, АПЛнинг ўша ҳафтадаги ўйинлари хам “қутилар куни” ўйинлари деб номланган. 26 декабр куни “Челси” Жерард бошчилигидаги “Астон  Вилла” майдонига ташриф буйиришади. 30 декабр санасида эса улар “Брайтон”ни “Стемфорд Бридж”да меҳмон қилишади. Янги йилнинг 2 кунида эса улар Лондонда “Ливерпуль”га қаршилик кўрсатишга уриниб кўради.  Шундан сўнг АПЛда 2 ҳафталик танаффус эълон қилинади.

“Манчестер Сити”

Пеп шогирдлари ушбу мавсумда хам доимгидек пешқадамлар қатопида боришмоқда. Охирги турда улар “Астон Вилла”дан устин келишган эди. “Шахарликлар” “Челси”дан 1 очко ортда қолишмоқда. “Манчестер Сити”нинг “Бохинг дай”гача ўтказиладиган 2 ўйини нисбатан енгилроқ. Улар аввалига “Уотфорд” меҳмони бўлса, кейинги турда “Этиҳад”да “Вульверхэмптон”ни қабул қилишади. 15 декабрда жамоа 17 тур доирасидаги баҳсда ўз уйида “Лидс” билан куч синашишади. Орадан тўрт кун ўтиб улар “Сент Жеймс Парк”да “Ньюкасл”га қарши майдонга тушишади. 26 декабр куни Пеп шогирдлари ўз уйида “Лестер”ни мехмон қилишади. Кейинчалик “шахарликлар” Йилнинг охирги кунидан бир кун олдин “Брентфорд” майдонида тўп тепишади. Келаси йилнинг илк кунида “Эмиратес Арена”да устоз-шогирд беллашуви гувоҳига айланамиз. “Манчестер Сити” ўша куни Артета бошчилигидаги “Арсенал”га қарши майдонга тушади.

“Ливерпуль”

Клоппнинг шогирдари турнир жадвалида учинчи ўринда боришмоқда. Улар пешқадамдан 2 очко ортда бўлса, “шахарликлар”га етиб олишига бир очко камлик қилмоқда. Жамоа оҳирги турда дербида “Эвертон”ни йирик 1-4 ҳисобида енгиб рақибларини бироз қўрқувга солишга эришди. “Ливерпуль” “Бохинг дай”гача “Вульверхэмтон” ва “Астон Вилла”га қарши ўйинлар ўтказади. Эътиборли томони биринчи ўйин меҳмонда ўтса, иккинчи ўйинда Стивен Жерард “Энфилд”га ташриф буюради. Фақат рақиб жамоа мураббийси сифатида. Шундан сўнг “қизиллар” 17 декабр куни “Ньюкасл”га қарши ўз ўйида баҳс олиб боришади. Орадан икки ку ўтиб Лондонда Конте – Клопп тўқнашуви гувохига айланамиз. 26 декабр куни “Ливерпуль” “Лидс”ни меҳмон қилади. Улар учун йилдаги оҳирги ўйин “Кинг Пауэр” стадионида “Лестер”га қарши ўтказилади. Уларнинг келаси йил бошидаги ўйини юқорида таъкидлаганимиздек, йилнинг иккинчи кунида “Стемфорд Бридж”да “Челси”га қарши ўтказилади.

Миржалол Пардабоев тайёрлади.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 17:03, 03.12.2021.
Ўқилди: 4081 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.