Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Рўзиқул Бердиев «Пахтакор»ни қандай ўйин орқали мағлуб этиш мумкинлигини айтди

Баҳо:
+ | -

Эртага Ўзбекистон кубоги финал учрашуви бўлиб ўтади. Унда Тошкентнинг «Пахтакор» ва «Насаф» жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. Бугун ўйинданолдинги матбуот анжумани бўлиб ўтди ва унда «аждарлар» устози Рўзиқул Бердиев ўйин ҳақида ўз фикрлари билан ўртоқашди.

- Мавсумни «Пахтакор»га қарши ўйин билан бошлаган эдик, буни қарангки, мавсум якунида ҳам айнан ушбу икки жамоа тўқнаш келмоқда. Бу бежиз эмас, албатта. Икки жамоанинг савияси, даражаси буни кўрсатиб турибди. Шундай экан, эртага майдонда шижоат, маҳорат ва кураш кўрамиз.

«Пахтакор» ҳақида ортиқча гапиришнинг ҳожати йўқ. Жамоа таркибида яхши савиядаги футболчилар жам бўлган. Учрашувга руҳий ва жисмоний жиҳатдан яхши тайёргарлик кўрдик. Ғалаба қозониш учун бор имкониятларимизни ишга соламиз.

Бу мавсум Суперлига, Ўзбекистон кубоги ва ОФК кубогида 40 га яқин ўйинда майдонга тушдик. Биласиз, мавсум аввалида таркибда ўзгаришлар кўп бўлди ва шу боис олдимизга чемпионлик ёки кубокни қўлга киритиш вазифаси қўйилмаган эди. Шундай бўлсада, кетганларнинг ўрнини ёш футболчилар билан тўлдиришга ҳаракат қилдик, ўз ўйинимизни йўқотмадик. Кўриб турганингиздек, учта фронтда ҳам ёмон натижа қайд этмадик.

Эртага Чераннинг ҳам, Станоевичнинг ҳам йўқ эканлиги бирдек сезилса керак. Кубок доирасида «Сўғдиёна» ва АГМКга қарши баҳслар оралиғида Марко Драганнинг билан учрашиш  мақсадида жавоб сўраган эди. Балки, иккала футболчи финалда ўйнамаслик тўғрисида ўзаро келишиб олишгандир (кулади). Улар қалин дўст. Станоевич финалда ўйнашни жуда истаган эди. Иккала жамоа учун бу катта йўқотиш бўлади.

«Пахтакор»га мавсум давомида уч бор мағлуб бўлдик. Биз ўша беллашувларни қайта кўриб чиқиб, таҳлил қилдик. Биз «Пахтакор»га ўйин жиҳатдан енгилмаганмиз, ҳисобда мағлуб бўлганмиз. Эртага ким хато қилса, мағлуб бўлиши муқаррар. Шунинг учун, тартибли ўйин орқали ғалабага эришиш мумкин. Индивидуал ўйин катта аҳамият касб этади. Аммо, ўйлашимча, бу нарса финалда иккинчи планда бўлади.

 

Манба: UzPFL
Киритилди: 18:27, 03.12.2021.
Ўқилди: 3258 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.