Кириш Регистрация
27/04 00:00 Монпелье 1-1 Нант
27/04 00:00 Реал Сосьедад 0-1 Реал Мадрид
27/04 16:30 Вест Хэм 2-2 Ливерпуль
27/04 17:00 Лас-Пальмас 0-2 Жирона
27/04 18:00 Лечче 1-1 Монца
27/04 19:00 Ман. Юнайтед 1-1 Бёрнли
27/04 19:00 Вулверхэмптон 2-1 Лутон
27/04 19:00 Фулхэм 1-1 Кристал Пэлас
27/04 19:00 Ньюкасл 5-1 Шеффилд Юнайтед
27/04 19:15 Альмерия 1-3 Хетафе
27/04 21:00 Ювентус 0-0 Милан
27/04 21:30 Эвертон 1-0 Брентфорд
27/04 21:30 Алавес 3-0 Сельта
27/04 23:45 Лацио - Верона
28/04 00:00 Астон Вилла - Челси
28/04 00:00 ПСЖ - Гавр
28/04 00:00 Атлетико - Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон - Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер - Торино
28/04 16:00 Метц - Лилль
28/04 16:00 Таиланд - Эрон
28/04 17:00 Кадис - Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм - Арсенал
28/04 18:00 Борнмут - Брайтон
28/04 18:00 Лорьян - Тулуза
28/04 18:00 Клермон - Реймс
28/04 18:00 Страсбур - Ницца
28/04 18:00 Болонья - Удинезе
28/04 19:15 Гранада - Осасуна
28/04 20:05 Ренн - Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи - Рома
28/04 21:00 Аталанта - Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал - Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион - Монако
28/04 23:45 Фиорентина - Сассуоло
29/04 00:00 Марсель - Ланс
29/04 00:00 Бетис - Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия

2021 йилги мавсумни «Шўртан» қандай ўтказди?

Баҳо:
+ | -

Яқинда, футбол бўйича Ўзбекистон ХХХ миллий Чемпионатининг Про-Лига баҳслари ҳам якунланди. “Шўртан”нинг ундаги иштирокини қандай баҳолаш мумкин? Аслида, бу борада мутахассислар гапиргани тўғрироқ бўлар эди. Аммо йил давомида ушбу жараёнлар ичида юрганлигимиз ва қайсидир маънода бевосита иштирокчиси бўлганлигимиз учун биз ҳам қисқагина фикрларимизни баён қилишни маъқул топдик.     

“Шўртан ПФК” МЧЖ жамоаси 2021 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти томонидан мамлакатимизда футболни ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида қабул қилинган бир қатор қарорларини бажариш бўйича маълум ютуқларга эришди.

Мисол учун, “Оқ бўрилар” жамоаси қишки трансфер ойнаси даврида ФИФА томонидан легионер мутахассислар борасида қўйилган таъқиқ туфайли янги мавсумга асосан маҳаллий ёш футболчиларга таяниб тайёргарлик кўрди. Дастлаб, янги мавсум арафасида анъанавий “Қашқадарё вилояти Ҳокими Кубоги” турнирида ғалаба қозонилди.

Лекин ёш жамоа йилни у қадар ҳам кўнгилдагидек бошлай олмади. Таркиб мукаммал шакланмаганлиги аввал бошида ўз таъсирини ўтказмай қолмади. Дастлабки учрашувлар Ғузор жамоасига муввафақият келтирмади. Шундай бўлса-да, клуб раҳбариятининг саъй-ҳаракатлари билан қарздорлик масаласи аста-секин ўз ечимини топди. Ўз ўрнида тажрибали мутахассис Асрор Алиқулов бошчилигидаги мураббийлар гуруҳининг ҳам ўринишлари, астойдил ҳаракатлари самара бера бошлади. Йил якунига келиб, ПРО-Лига аутсайдерлари қаторида бўлган “Шўртан” турнир жадвалида ўз қаддини кўтара олди. Бир қатор учрашувларда ғалабалар қозонилди. Шунингдек   

Coca-Cola Ўзбекистон Кубоги мусобақасида “Оқ бўрилар” гуруҳ ўйинларини муносиб ўтказиб, 1\8 финал босқичигача етиб боришди.

Якунда, Асрор Алиқулов бошчилигидаги Ғузорликлар жамоаси ПРО-Лига мавсумини еттинчи ўрин билан якунлашди.

Масаланинг яна бир ўзига хос жиҳати шунда бўлдики, фаолияти яқиндагини йўлга қўйилган “Шўртан” ПФКнинг футбол Академияси жорий йилда ўз мевасини бера бошлади. Тажрибали мутахассис Ихтиёр Каримов мураббийлигида асосий таркиб қошида футбол мусобақаларида иштирок этган ёшлар (U-18) жамоаси ҳам Ўзбекистон Биринчилиги мусобақаларида муносиб натижаларга эришди.

Шу билан бир қаторда, Осиё футбол Конфедерацияси ва Ўзбекистон футбол Ассоциацияси талабларига асосан барча профессионал футбол клублари қошида ўғил болалар қатори ёш, умидли қизларнинг ҳам (U-16) футбол жамоалари очилди. Дастлабки йилнинг ўзидаёқ мамлакат аёллар футболида кўп йиллар тўп сурган, ўз вақтида мамлакат чемпиони бўлган тажрибали мураббий Зебо Жўраева ҳамда унинг ёрдамчиси Ўғилой Пармоноваларнинг мураббийлигида Ғузорлик қизлар Ўзбекистон Чемпионати (U-16) баҳсларининг финалида қатнашиб, фахрли иккинчи ўринни эгаллашди.

Шунингдек, юқоридагиларга қўшимча қилган ҳолда “Шўртан” ПФК қошида фаолият олиб бораётган (U-14) ва (U-16) ёшлар жамоалари ҳам вилоят ичидаги ва Республика миқёсидаги мусобақаларда муваффақиятли иштирок этиб, анчагина ютуқларга эришганлигини қайд этиш лозим.

“Шўртан” ПФК матбуот хизмати бўлими.

Манба: https://t.me/shurtanpfc
Киритилди: 14:20, 06.12.2021.
Ўқилди: 1648 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.