Кириш Регистрация
28/12 00:45 Пиза 0-2 Ювентус
28/12 16:30 Милан 3-0 Верона
28/12 19:00 Кремонезе 0-2 Наполи
28/12 19:00 Сандерленд 1-1 Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья 1-1 Сассуоло
29/12 00:45 Аталанта - Интер
30/12 00:45 Рома - Женоа

Бобир Абдихолиқов: «Финалнинг бундай даражада тантанали ўтиши ҳалойимга ҳам келмаган эди»

Баҳо:
+ | -

«Энергетик-БГУ» футболчиси Бобир Абдихолиқов Ўзбекистон кубоги финали ҳақида ўз фикрларини билдирди.

«Кубок финал учрашувини «Динамо» стадионидан томоша қилдим. «Насаф» тарбияланувчисиман, албатта уларни қўллаб-қувватлаш учун келган эдим.

Лекин финалнинг бундай даражада тантанали ўтиши ҳаёлимга ҳам келмаган эди. Ташкилотчилар катта иш олиб боргани кўринди.

Кубокнинг автобусда Самарқанд бўйлаб сайри, Регистон майдонидаги кубок билан фотосессия, концерт дастурлари, футболчилар майдонга чиқиб келишидан олдин ўтган тадбирлар — барчаси юқори даражада бўлди.

Аввалги йиллар фақатгина футбол учрашувини томоша қилар эдим. Энди эса учрашув атрофидаги тадбирларга ҳам қизиқишим ортди.

«Насаф»нинг барча мухлисларини ушбу ғалаба билан табриклайман. Жамоа камбек қилиб, ўз иродасини намойиш этди ва ғолибга айланди. «Насаф» бунга лойиқ эди», — дейди Абдихолиқов.

Киритилди: 22:55, 06.12.2021.
Ўқилди: 1873 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.