Кириш Регистрация
23/11 01:00 Хетафе 2-0 Вальядолид
23/11 15:00 Олимпик 0-1 Бунёдкор
23/11 17:15 Андижон 3-0 Динамо
23/11 17:30 Лестер 1-2 Челси
23/11 18:00 Валенсия 4-2 Бетис
23/11 19:00 Верона 0-5 Интер
23/11 20:00 Борнмут 1-2 Брайтон
23/11 20:00 Арсенал 3-0 Ноттингем Форест
23/11 20:00 Астон Вилла 2-2 Кристал Пэлас
23/11 20:00 Эвертон 0-0 Брентфорд
23/11 20:00 Фулхэм 1-4 Вулверхэмптон
23/11 20:15 Атлетико 2-1 Алавес
23/11 22:00 Милан 0-0 Ювентус
23/11 22:30 Манчестер Сити 0-4 Тоттенхэм
23/11 22:30 Лас-Пальмас 2-3 Мальорка
23/11 22:30 Жирона 4-1 Эспаньол
24/11 00:45 Парма 1-3 Аталанта
24/11 01:00 Сельта 2-2 Барселона
24/11 15:00 Металлург 1-0 Сурхон
24/11 16:30 Женоа - Кальяри
24/11 17:15 Сўғдиёна - Локомотив
24/11 18:00 Осасуна - Вильярреал
24/11 19:00 Саутгемптон - Ливерпуль
24/11 19:00 Торино - Монца
24/11 19:00 Комо - Фиорентина
24/11 20:15 Севилья - Райо Вальекано
24/11 21:30 Ипсвич - Ман. Юнайтед
24/11 22:00 Наполи - Рома
24/11 22:30 Леганес - Реал Мадрид
25/11 00:45 Лацио - Болонья
25/11 01:00 Атлетик Бильбао - Реал Сосьедад
25/11 22:30 Эмполи - Удинезе

“Кўҳна қитъа“нинг боқий класикоси ёхуд “Милан“ – “Ливерпуль“ (превью)

Баҳо:
+ | -

25.05.2005. Бу санани ҳақиқий футбол мухлиси асло ёддан чиқармаган. Бутун дунёни ларзага солган ўша Истанбулдаги финал ҳамон тилдан-тилга кўчиб, унутилмас баҳс бўлиб қолмоқда. Бугун тунда, аниқроғи 01:00да Миландаги “Сан Сиро“ ўйингоҳида яна ўша эски танишлар қарама-қарши саф тортади. А Серияда пешқадам бўлиб турган “Милан“ Чемпионлар Лигасида ҳали очко йўқотмаган “Ливерпуль“ билан куч синашади. Шундай экан, биз ҳозир бу икки буюк клубнинг ҳозирги ҳолати, имкониятлари ва бошқа майда деталлар ҳақида сўз юритишга қарор қилдик.

“Милан“

Миланликлар узоқ танаффусдан сўнг, яна Европанинг энг кучли жамоалари сафига қайтди. Қайтиши билан эса уни “ўлим гуруҳи“ билан меҳмон қилишди. Дастлаб жамоа анча қийналётганди. Бироқ охирги 2 ўйинда қўлга киритган очколари сабаб “қизил-қоралар“да плей-оффга чиқиш учун ҳали имконият сақланиб турибди. Бунинг учун клуб бугунги ўйинда ғалаба қозонмоғи ва нариги “Порту“ – “Атлетико“ ўйинида дуранг қайд этилмоғи лозим. Португалиядаги ўйинда мезбонлар ғалаба қозонадиган бўлса, “Милан“ 10:0 ҳисобида зафар қучса ҳам бир тийинлик фойдаси бўлмайди. Асосийси, Пиоли шогирдларининг бугунги ўйинда рақибни мағлуб этишлари шарт. Агар жамоа ҳатто дуранг қайд этадиган тақдирда плей- оффдан қуруқ қолади. Хуллас, бу гуруҳда вазият анча чигал ва мураккаб.

“Ливерпуль“

Инглиз клубининг ЕЧЛда қиладиган иши қолмаган. Ўтказилган 5 учрашувнинг барчасида ғалаба қозонган “қизиллар“ Миланга фақат расмиятчилик учун ташриф буюришган десак хато бўлмаса керак. Турли хил гап-сўзларга кўра, бугун Клопп майдонга ёшлардан иборат таркибни тушириши ҳам мумкин экан. Бироқ айнан мана шу асосий таркибга кириш иштиёқидаги ёшлар ҳам “Милан“ни қийнаб қўйиш эҳтимоли йўқ эмас. Аслида, ҳар бир жамоа гуруҳни 100 фоизлик натижа билан якунлашни истайди. “Ливерпуль“да бундай ўй-хаёл йўқ деб бўлмайди-ю, аммо жамоа олдиндаги тиғиз тақвим боис бу ўйин учун катта таваккал қилмаса керак. Ҳар ҳолда, АПЛда бошланажак "Boxing day"га “Ливерпуль“ тўлиқ таркиб билан етиб бориши жуда аҳамиятли.

Қисқаси, бу баҳсни меҳмонлар учун ўта муҳим деб бўлмайди. Шунчаки, мухлислар учун чиройли ўйин кўрсатиб беришса, “мерсисайдлик“ томошабинлар асло хафа бўлмаса керак.

“Милан“га оид янгиликлар

“Россонерилар“ сафида лазаретни тўлдириб ўтирган футболчилар меъёрдан ошиб кетган. Уларнинг аксари асосий таркиб ўйинчилари эканлиги Пиоли учун яна бир муаммо бўла олади. Шундай қилиб, Кьер, Ребич, Кастильехо, Жиру, Калабрия ва Пеллегри сингари чарм тўп усталари бугунги ўйинни майдон ташқарисидан кузатишга мажбур. Умид қиламизки, бугунги ўйинда юқоридагилардан бошқа ҳеч ким лазарет томон йўл олмайди.

“Ливерпуль“га оид янгиликлар

“Мерсисайдликлар“ таркибида бугун майдонда ҳаракатланиши сўроқ остида бўлиб турган футболчилар етарлича. Жумладан, Фирмино, Эллиотт, Жонс каби ўйинчилар мазкур баҳсни ўтказиб юбориши деярли аниқ. Шунингдек, Гомес ва Милнерларнинг ҳам учрашувда иштирок этиши номаълум бўлиб турибди. Шунга қарамай, Клопп жамоасининг захира вариантлари рақибникидан кўра анча яхшироқ. Бу борада унда муаммо бўлмаса керак.

Учрашувлар тарихи

Ўйинлар сони : 3та

“Милан“ : 1 ғалаба
“Ливерпуль“ : 1 ғалаба
Дуранг : 1та


Тахминий таркиблар

“Милан“ : Меньян; Флоренци, Томори, Романьоли, Эрнандес; Беннасер, Кессиэ; Мессиас, Диас, Леау; Ибрагимович.


“Ливерпуль“ : Алиссон; Уильямс, Конате, ван Дейк, Цимикас; Окслейд-Чемберлен, Мортон, Кейта; Салоҳ, Минамино, Ориги.

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 11:16, 07.12.2021.
Ўқилди: 2142 марта.
Фикрлар: 3 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.