Кириш Регистрация
12/05 00:00 Тоттенхэм 1-1 Лидс
12/05 00:00 Райо Вальекано 1-1 Жирона
12/05 22:00 Сельта 2-3 Леванте
12/05 23:00 Бетис 2-1 Эльче
13/05 00:30 Осасуна 1-2 Атлетико
13/05 22:00 Эспаньол - Атлетик Бильбао
13/05 22:00 Вильярреал - Севилья
14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас
14/05 00:30 Алавес - Барселона
14/05 00:30 Хетафе - Мальорка
14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад

Суперлигада ноябрь ойининг энг яхшилари аниқланмоқда

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси одатга кўра, ҳар ой Суперлиганинг энг яхши мураббийи ва футболчиси, шунингдек, энг чиройли голини аниқлаб келмоқда. Ортда қолган ноябрь ойида Суперлигада 3 та тур баҳслари бўлиб ўтди. Мазкур беллашувлар давомида кўплаб футболчи ва мураббийлар ўзларини кўрсатишга эришди.

Ноябрь ойининг энг яхши мураббийи бўлиш учун номзодлар

Питер Хюистра (“Пахтакор”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 10-3

Луисма Эрнандес (“Металлург”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият тўплар фарқи 4-2

Виктор Жалилов (“Навбаҳор”) – 3 ўйин, 2 ғалаба, 1 мағлубият, тўплар фарқи 5-4

Шуҳрат Мақсудов (“Бунёдкор”) – 3 ўйин, 3 ғалаба, тўплар фарқи 7-3.

 

Ноябрь ойининг энг яхши футболчиси бўлиш учун номзодлар

Темурхўжа Абдуҳолиқов (“Локомотив”) — 3 ўйин, 3 гол (2 таси пенальтидан), 7 маротаба дарвоза томон аниқ зарбалар

Шерзод Темиров (“Пахтакор”) — 2 ўйин, 3 гол, 4 маротаба дарвоза томон аниқ зарбалар

Ҳусаин Норчаев (“Насаф”) — 4 ўйин, 3 гол, 4 маротаба дарвоза томон аниқ зарбалар

Ҳуршид Ғиёсов (“Бунёдкор”) — 3 ўйин, 3 гол, 1 ассист, 89 та аниқ пас, 10 яккакурашлар

Мартин Боаке (АГМК) — 3 ўйин, 3 гол, 9 маротаба дарвоза томон аниқ зарбалар.

Эслатиб ўтамиз, овоз бериш жараёнида Суперлига клублари бош мураббийлари ва сардорлари ҳамда мухлислар иштирок этишади. Суперлиганинг 14 клуби бош мураббийлари ҳамда сардорлари кўрсатилган номзодларни учталикка жойлаштириб чиқади. Дастлабки ўринда кўрсатилган номзод 3, мос равишда кейинги икки ўриндагилар 2 ва 1 очколик бўлади.

ЎзПФЛ томонидан футбол мухлислари ўртасида ўтказилган сўровнома натижаси эса мураббий ва сардорлар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларига қўшилади. Бунда мухлислар овози катта аҳамиятга эга бўлиб, биринчи ўринни эгаллаган номзод 6, мос равишда кейингилар 4 ва 2 очкодан қўлга киритади.

Якунда энг кўп балл тўплаганлар ойнинг энг яхшилари сифатида эътироф этилади. Мазкур ҳавола орқали ноябрь ойининг энг яхшиларини аниқлаш жараёнида иштирок этиш имкониятига эгасиз.

Манба: PFL.UZ
Киритилди: 15:09, 07.12.2021.
Ўқилди: 1809 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

«Реал» ичидаги «сотқин» топилди: Перес маълумот сиздирган шахс ҳақида гапирди [4399]

"Реал" Моуриньо олдига кутилмаган талаб қўйди [4055]

Геҳи Ҳусанов билан бирга ўйнаш ҳақида фикр билдирди [2400]

Роналду «Ан-Наср»нинг муддатидан аввал чемпионликни қўлдан чиқаришига муносабат билдирди [2227]

Мадридда шошилинч йиғилиш: Флорентино Перес муҳим баёнот билан чиқиш қилади [2081]

Фабио Каннаваро 2026 йилги ЖЧнинг 5 та асосий фаворити қайси жамоалар эканини айтди [1973]

Лионель Мессининг «Интер Майами»даги маоши маълум бўлди [1912]

«Реал» президенти: «Жорий мавсумда биздан 18 очко ўғирлаб кетишди! Мени еттита Ла Лига чемпионлигидан маҳрум қилишди!» [1528]

ФИФА ЖЧ-2026 иштирокчилари учун клубларга маблағ ажратади: Ўзбекистон клублари қанча ишлаб олиши мумкин? [1492]

Саудия Про-Лигаси: "Ан-Наср" ўз майдонида "Ал-Ҳилол" билан баҳсда сўнгги сонияларда гол ўтказиб юбориб, ғалабани қўлдан чиқарди [1469]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик