"Mundo Deportivo" хабарига кўра, агент Мино Райола каталонияликларга "Реал Сосьедад" клубининг белгиялик ярим ҳимоячиси Аднан Янузай хизматларини таклиф қилган.
Бу таклиф аллақачон каталонияликлар бош мураббийи Хавига эълон қилинган. У жамоага Янузай керак ёки керакмаслиги ҳақида қарор қабул қилиши лозим.
Янузайнинг "Сосьедад" билан шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Футболчи янги шартномадан воз кечди, шу сабабдан клуб қишки трансфер ойнасида футболчини сотиш ниятида.
Қайд этиш жоиз, Янузай жорий мавсумда “Реал Сосьедад” сафида барча турнирларда 24 та ўйин ўтказиб, 2 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.