«Женоа» «Наполи» яримҳимоячиси Амин Юнесни сотиб олиши мумкин. Бу ҳақда немис матбуоти хабар бермоқда. Ҳозирда футболчи Франкфуртнинг «Айнтрахт» клубида ижара асосида ўйнамоқда.
Трансфермаркт 28 ёшли футболчини 3 миллион еврога баҳоламоқда. Келишув қишки трансферлар вақтида амалга ошиши мумкин.
Юнес Бундеслиганинг жорий мавсумида атиги битта ўйин ўтказди ва 37 дақиқани майдонда ўтказди.