Кириш Регистрация
10/02 21:00 Трактор 0-2 Ас-Садд
10/02 23:15 Ал-Иттиҳод 7-0 Ал-Ғарафа

Обамеянгга тақиқ қўйилди

Баҳо:
+ | -

Лондоннинг “Арсенал” клуби ҳужумчи Пьер-Эмерик Обамеянгни асосий жамоа билан машғулот ўтказиш имкониятидан маҳрум қилди.

"The Telegraph" нашри маълум қилишича, габонлик форвард энди индивидуал тарзда шуғулланмоқда. Қайд этилишича, ушбу тақиқ ҳужумчи учун камида 9 январгача давом этади.

"Аввалроқ, "канонирлар" бош мураббийи Микель Артета Обамеянгнт Премер-лиганинг 17-туридан ўрин олган "Лидс"га қарши ўйинда иштирок этмаслигини тасдиқлаган эди.

Ҳужумчи жорий мавсумда "Арсенал" сафида барча турнирлар доирасида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 7 та гол урди ва 2 та голли узатмани амалга оширди.

Киритилди: 10:08, 18.12.2021.
Ўқилди: 2676 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.