"Эвертон" футболчиси Люка Дин "Ньюкасл"га ўтишни истамайди. Сўнгги хабарларда франциялик футболчи жамоадан кетиши ҳақида маълумот берилганди.
У жамоа устози Рафаэль Бенитес билан келиша олмаган. Шундан сўнг унга "Ньюкасл" қизиқиш билдирган. Аммо Дин АПЛ аутсайдерлари сафига қўшилишни истамаган.
Ҳозирда 28 ёшли Франция терма жамоаси аъзоси билан боғлиқ вазиятни "ПСЖ", "Ювентус" ҳамда "Атлетико" жамоалари жиддий кузатмоқда. Эслатиб ўтамиз, "Эвертон" келаётган турда "Бёрнли" майдонига сафар қилади.