"Лилль" клуби ўз футболчиси борасида қатъий фикрда. Хабарларга кўра, амалдаги Франция чемпиони жамоа аъзоси Свен Ботман учун 30 миллион евродан камига рози эмас.
Яъни клуб даъвогар жамоаларга 25 миллион фунтдан кам таклиф шу заҳотиёқ рад этилишини билдирган. Шунингдек, "Лилль" 21 ёшли футболчи учун келадиган ҳар қандай ижара ҳамда сотиб олиш шарти билан ижарага олиш таклифларини рад этишини билдирган.
Аввалроқ Ботман учун "Милан" қизиқаётгани ҳақида хабар қилинган эди.