"Барселона" Twitter саҳифасида ҳимоячилар Дани Алвес ва Хорди Альбанинг коронавирусга топширган тести салбий чиққани ҳақида хабар берди. Футболчилар машғулотларга яна қайтишлари мумкин.
Маълумот учун, 2 январь, якшанба куни “Барселона” Ла Лига 19-тури доирасида “Мальорка”ни мағлуб этди (1:0).
Аввалроқ “Барселона” Усмон Дембеле, Самуэль Умтити, Гави, Клеман Лангле ва Алежандро Бальдеда коронавирус тестлари ижобий чиққани ҳақида хабар берган эди. Ўйинчилар изолацияга олинган.