"Реал" бош мураббийи Карло Анчелотти ярим ҳимоячи Искога энди ишонмайди, дея хабар берди "Cadena SER". 29 ёшли испаниялик футболчи жамоани тарк этиши мумкин.
Исконинг "Реал" билан амалдаги шартномаси 2022 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. У Мадрид клубида 2013 йилдан буён ўйнаб келмоқда.
Жорий мавсумда Иско Испания чемпионатида 8та ўйинда майдонга тушиб, 1та гол урди.