Кириш Регистрация
20/05 00:15 Челси 2-1 Тоттенхэм
22/05 23:45 Фиорентина - Аталанта

"Қўқон-1912" янги йилдаги дастлабки йиғинни бошлади

Баҳо:
+ | -

Бахтиёр Ашурматов бошчилигидаги "Қўқон-1912" жамоаси футболчилари бугун Қўқон шаҳрида ўзларининг янги йилдаги илк ўқув-йиғин машғулотларини бошлашди.

Қўқондаги "марказий" стадионида бўлиб ўтган бугунги машғулотларда жами 20 нафар футболчилар иштирок этишди. Дарвозабонларимиз илк кундан тўлиқ таркибда шуғулланишди. Хуршид Хўжаев, Музаффар Абдуллаев ва Ислом Абдуллаевлар янги йилнинг дастлабки кунлариданоқ яхши спорт формасида эканликлари кўриниб турди. Мураббийлар штаби ўтган йилги таркибнинг асосий қисмини сақлаб қолиш ҳамда айрим чизиқларга янги футболчиларни жалб қилишни мақсад қилишган. Бугунги машғулотларда жамоа таркибига янги қўшилган Билолхон Тошмирзаев ҳам иштирок этди. Шунингдек ёшлар таркибидан ҳам бир нечта иқтидорли футболчилар асосий жамоа машғулотларига жалб қилинган. Узрли сабабларга кўра бугунги машғулотларга етиб кела олмаган Мўмин Мелиев, Ойбек Рустамовлар эртага бўладиган машғулотларга қўшилишади. Таркибга янги футболчилар келиб қўшилиши кутилмоқда.

Мураббийлар штаби бир нечта янги номларни жамоа кўригига таклиф қилишган. Биз уларни йиғин давомида сизларга таништириб борамиз. Жамоа етакчилари Мурод Холмуҳаммедов ҳам Александр Мерзляковлар машғулотларга бироз кейинроқ келиш учун мураббийлар штабидан рухсат олишган. Эртадан машғулотлар икки маҳал бўлиб ўтади. Дастлабки йиғинда асосан футболчиларнинг жисмоний ҳолатларини яхшилашга қаратилган машғулотларга кўпроқ урғу берилади.

Манба: Қўқон-1912 матбуот хизмати
Киритилди: 20:17, 04.01.2022.
Ўқилди: 1325 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [8467]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3674]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3630]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [3357]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2645]

«Реал» Жозе Моуриньо даври учун янги трансфер стратегиясини белгилади [2031]

Эдер Милитао: «Муаммоларим ва ЖЧ-2026 дан маҳрум бўлганимда Хаби Алонсо айбдор» [1755]

Фабио Каннаваро Ўзбекистон миллий жамоаси футболчилари машғулотда жисмоний жиҳатдан қийналаётганини маълум қилди [1484]

«Йўқ, йўқ, йўқ…»: Хаби Алонсо «Реал» ҳақида гапиришни истамади [1431]

Бугун қуръа! Ўзбекистон U17 терма жамоаси ЖЧ қуръасида 2-саватдан ўрин олди [1411]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик