"Арсенал"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Перри Гровз "Манчестер Юнайтед"нинг янги бош мураббийи Ральф Рангникнинг ўйинини танқид қилди.
"Рангникнинг тайинланиши Премьер-лига тарихидаги энг ёмон воқеалардан бири бўлиши мумкин. "Манчестер Юнайтед" футболчилари Рангник уларни ишонтирмайотганини кўрсатмоқда. Улар қўлларидан келганини қилишмаяпти", - дея Гровз сўзларини келтирган talkSPORT.
"Манчестер Юнайтед" 19 ўйинда 31 очко жамғарган ва ҳозирда АПЛ турнир жадвалида 7-ўринда бормоқда.