"Интер" устози Симоне Индзаги А Серияда декабрь ойининг энг яхши мураббийи деб топилди, бу ҳақда А Серия расмий сайти хабар берди.
Мутахассис ортда қолган ой давомида "Интер" билан 5 ўйинда ғалабага эришди. Умумий тўплар нисбат – 15:0.
Маълумот учун, соврин Индзагига 9 январга белгиланган "Интер" - "Лацио" учрашуви бошланишидан олдин топширилади.