Кириш Регистрация
17/03 00:45 Кремонезе 1-4 Фиорентина
17/03 01:00 Брентфорд 2-2 Вулверхэмптон
17/03 01:00 Райо Вальекано 1-1 Леванте
17/03 22:45 Спортинг 5-0 Буде-Глимт
18/03 01:00 Арсенал 2-0 Байер
18/03 01:00 Челси 0-3 ПСЖ
18/03 01:00 Манчестер Сити 1-2 Реал Мадрид
18/03 19:15 Қўқон-1912 - Навбаҳор
18/03 19:15 Хоразм - Бунёдкор
18/03 20:00 Қизилқум - ОКМК
18/03 22:45 Барселона - Ньюкасл
19/03 01:00 Бавария - Аталанта
19/03 01:00 Ливерпуль - Галатасарой
19/03 01:00 Тоттенхэм - Атлетико
19/03 16:00 Андижон - Машъал
19/03 18:15 Бухоро - Динамо

Рангник «Манчестер Юнайтед» кучли тўртликка кира олмаслигидан қўрқади: Қишда кетмоқчи бўлган футболчилар ёзгача қўйиб юборилмайди

Баҳо:
+ | -

ESPN нашрининг ўз манбаларига таяниб хабар беришича, немис мутахассиси кийим алмаштириш хонасидаги ёмон муҳит туфайли «Манчестер Юнайтед» мавсум якунида кучли 4-ликка кира олмаслигидан хавотирда.

Бир қанча футболчилар клубини ўзгартирмоқчи. Оле-Гуннар Сулшер қўл остида кам машғулот ўтказган ўйинчилар Рангник келиши билан вазият ўзгаришига умид қилишган, аммо энди улар яна камдан-кам қўлланилишини ҳис қилишмоқда. Қишда кетмоқчи бўлган футболчилар ёзгача қўйиб юборилмаслиги айтилгани «Манчестер Юнайтед»нинг аҳволини ёмонлаштирди. Фақат Антони Марсял клубни тарк этишига ишончи комил.

«Юнайтед» Рангникнинг 4-2-2-2 схемасини шубҳа остига олди. Ўйин моделидан норозилик «Ньюкасл» (1:1) ва «Вулверхэмптон» (0:1) билан муваффақиятсиз ўйинлардан кейин кучайди. Манбаларнинг таъкидлашича, баъзи ўйинчилар яккама-якка видеодарсни нотўғри қарор деб ҳисоблашади, чунки ўйинчилар энди жамоадошлари қаерда бўлиши кераклигини билишмайди.

Якка тартибда ўтказилган суҳбатда Рангник ўз ғояларини футболчиларга етказиш учун машғулотларга етарлича вақт тополмаганини тан олди.

Бундан ташқари, Майкл Керрикнинг мураббийлар штабидан кетиши жамоадаги муҳитга жиддий тасир қилгани айтилмоқда. У футболчилар ва клуб раҳбарияти ўртасидаги алоқани таъминлаб турарди.

Киритилди: 17:25, 07.01.2022.
Ўқилди: 2031 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.