Кириш Регистрация
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо
26/12 17:30 Манчестер Сити - Эвертон
26/12 20:00 Борнмут - Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси - Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл - Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест - Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон - Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон - Ман. Юнайтед

Рангникнинг босими, Футболчилар орасидаги ўзаро конфликт: «МЮ»да ички муҳит яхши эмас

Баҳо:
+ | -

Сўнгги чиқаётган янгиликлар «Манчестер Юнайтед»нинг келажаги ҳақида турли чалкашликларни келтириб чиқармоқда. Турли газета ва манбаларга кўра жамоа кийиниш хонасида айрим келишмовчиликлар борлиги, футболчилар вақт, мураббий, тактика ва қарорлардан норози эканлиги бонг урмоқда.

Бунга айрим сабаблар келтирилмоқда. Улар ҳақида қисқача тўхталамиз. Аввало, футболчилар орасида ишончсизлик кайфияти ҳукмрон. Маҳаллий манбаларга кўра, баъзи футболчилар Сульшер берган ваъдалардан норози бўлмоқда, улар айни пайтдаги жамоа муҳити ўзгаришини хоҳлайди.

Эътироз билдирувчилар позициясига мураббийнинг алмашиниш нуқтаи назаридан қараш мумкин. Оле ечиниш-кийиниш хонасида ўз шогирдларига етарлича меҳрибон эди, қаттиққўл эмас эди, тактик жиҳатдан футболчилар учун мураккаб усулларни қўлламаган. Ўйиннинг ўзида импровизацион қарорлар чиқаришга ҳаракат қилди. Футболчилар ҳам ўз навбатида бунга кўникиб қолишди ва тан олиш керак, муҳим паллаларда бўшашиб қолди. Кейинчалик эса жамоага Рангник келди. У барча билганидек, қаттиқ интизомли инсон. Машғулотларларга жиддий ўзгаришлар киритади. Бироқ айни дам «МЮ» ўйинчилари бунга тайёр эмаслар, шунинг учун Рангникнинг жамоага ва футболчиларнинг бош мураббийга мослашиб олишлари учун етарлича вақт керак бўлади.

Шунингдек, айрим тарқалган гап-сўзларга кўра, ўйинчиларнинг ўзи баъзи футболчиларни жамоага лойиқ эмас деб ҳисоблайди. Хулоса қилиб олсак, «МЮ»да айни дам ички муҳит ҳавас қиларли даражада эмас. Лекин ҳеч ким ички хабарларнинг ҳаққоний ёки йўқлигини аниқ билмайди. Бироқ катта эҳтимол ушбу гаплар Роналдуга тегишли бўлиши мумкин, чунки у охирги машғулотларга бормади. Ральф учун ҳам идеал таркибни танлаш қийинчилик туғдирмоқда.
Бу вариантни Гари Невилл жуда кўп бор айтиб ўтган: «Юнайтед»га бир талай югура олмайдиганлар йиғилиб қолган. Улар ҳамма нарсадан доимий шикоятда бўлишади. Худди шу руҳда давом этишса, бу яхшиликка олиб келмайди», - дейди Невилл Sky Sports нашрига берган интервьюсида.

Шунингдек, Рангник «МЮ»га мос эмас деган вариант ҳам йўқ эмас. У ўзининг севимли 4-2-2-2 схемаси билан машҳур. Бироқ Премьер-лигада ёки аниқроғи Манчестерда 4-2-2-2 унчалик ҳам яхши ишламайди.

Ҳа, ўйинчиларнинг кўникиши учун вақт керак. Аммо, ўйинчиларга эътирозлар кўпайиб бормоқда.
Жейми Реднап бунга қуйидагича фикр билдиради: «Рангник ўзининг мақтовга сазовор 4-2-2-2 схемаси билан майдонга тушди. Лекин бу ишламаяпти. Мураббий «Манчестер Юнайтед»га келганида ўзига салоҳиятли футболчилар кераклигини айтган эди. Қайси схемадан фойдаланишини муҳим ҳисобламаган. Кейинчалик эса у уч ҳимоячи тактикасига ўтди.
Менимча, Рангник шунчаки схемалар тузмоқда холос. Кеча «Манчестер Юнайтед» ўйинида қандайдир ўзига хослик йўқ эди».

Назаримда, ҳамма бир-бирини танқид қилиш билан банд. Рангникга вақт керак, у 2019 йилдан бери машғулот ўтказмаган ва умуман топ-юлдузли клубни бошқармаган. Балки, «МЮ»га футболчиларнинг юқори маошлари халақит қилаётгандир.

Масалан, АПЛдаги энг кўп маош олувчи футболчилар рўйхатига назар ташлайлик. Энг юқоридаги 10 ўйинчидан 4 таси манчестерлик. Ҳозирда уларнинг даҳшатли маоши туфайли кўпларини сотишнинг иложи йўқ. Бу гап Марсьялга тегишли. Поль Погба эса кайфият ўйинчиси. Раҳбарият футболчиларни пул билан клубга жалб қилади ёки ойликларни ақл бовар қилмас даражада ошириш билан шартномаларни қайта имзолайди. Лекин бунинг амалда ҳеч кимга фойдаси бўлмаса вазиятни ким изоҳлаши керак?

«Манчестер Юнайтед» иштирокида қизиқарли хабарлар чиқишда давом этмоқда. Рўй бераётган воқеалар дарҳақиқат, ранг-баранг: ички келишмовчиликлар, Рангникнинг футболчиларга босими, мавсум охирида бир гуруҳ ўйинчиларнинг кетиши ҳақидаги хабарлар...

Бизнинг эса нима бўлган тақдирда ҳам «Юнайтед»га омад тилашдан бошқа чорамиз йўқ.

Киритилди: 22:24, 07.01.2022.
Ўқилди: 2854 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.