Кириш Регистрация
21/05 19:00 Бунёдкор 3-2 Локомотив
23/05 23:45 Кальяри - Фиорентина

Рибери билан боғлиқ қизиқ вазият юз берди

Баҳо:
+ | -

«Cэара» президенти Робинсон де Кастронинг айтишича, Бразилия клубига «Салернитана»нинг 38 ёшли ярим ҳимоячиси Франк Рибери таклиф қилинган.

«Улар менга қўнғироқ қилишди ва Риберини таклиф қилишди. Мен унинг ҳали ҳам ўйнаётганини билмасдим. Биз уни олишга ҳаракат қиламизми? Мен билмайман», - дейди де Кастро.

Эслатиб ўтамиз, Рибери 2021 йилнинг сентябрида «Салернитана» футболчисига айланганди. Франциялик футболчининг клуб билан шартномаси бир йилга тузилган. Жорий мавсумда Рибери Италия А Cериясининг 12 та учрашувида иштирок этди ва 2 та голли узатмани амалга оширди. Бунгача Рибери «Брест», «Галатасарой», «Марсел», «Бавария», «Фиорентина» каби клубларда ўйнаган.

«Салернитана» 18 учрашувда 8 очко тўплади ва А Церийа турнир жадвалида сўнгги, 20-ўринни эгаллаб турибди.

Киритилди: 13:31, 08.01.2022.
Ўқилди: 2026 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.