Кириш Регистрация
03/05 20:30 Япония 1-0 Ўзбекистон
03/05 22:00 Тулуза 1-2 Монпелье
03/05 23:45 Торино 0-0 Болонья
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал - Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад - Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр - Страсбур
04/05 19:00 Бёрнли - Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед - Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд - Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид - Кадис
04/05 20:00 Монако - Клермон
04/05 21:00 Монца - Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити - Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона - Барселона
04/05 22:00 Метц - Ренн
04/05 23:45 Сассуоло - Интер
05/05 00:00 Брест - Нант
05/05 00:00 Мальорка - Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада

«МЮ»даги ўзгаришлар: ўзи Ричард Арнольд ким?

Баҳо:
+ | -

«Манчестер Юнайтед» клуби Сер Алекс Фергюсон давридан буён ўзини ўнглаб олишга қийналмоқда. Кичикроқ даврий инқироз сифатида бўй кўрсатган регрессиялар бу мавсумга келиб ҳақиқий муаммога айланаёзди. Мавсум аввалида чемпионлик учун асосий даъвогар сифатида қаралган жамоа Янги Йилга келиб, кучли тўртликка кириши сўроқ остида қолмоқда. Албатта, бу инқирозлар бошқарув билан бевосита боғлиқ. Шу сабабдан клубда узоқ йиллардан буён ишлаб келаётган клуб бошқарувчиси Эд Вудворд ўз лавозимидан четлатиладиган бўлди. Унинг ўрнини эса ёрдамчиси, тижорий директор Ричард Арнольд эгаллаши кутилмоқда. Хўш, Ричард Арнольд ўзи ким? Қуйида ушбу саволга жавоб олишингиз мумкин бўлади.

Ричард Арнольд расман 1 февралдан бошлаб Эд Вудворд ўрнида иш бошлайди. Вудворднинг кетиши дастлаб ўтган йилнинг апрель ойидан буён, Суперлига тузилиши билан боғлиқ машмашалардан кейин айтила бошлаганди. Арнольд эса унинг ўрнига энг муносиб номзод саналади. Аслини олганда Вудворднинг директорлик курсисига келишида унинг ака-ука Глейзерлар билан ўзаро яқин алоқалари ётади. Шу орқали у 2013 йилда клуб бошқарувини қўлга олган эди. Ричард Арнольд эса азалдан Вудворд билан бирга бўлган. Унда, бугунгача «МЮ» тизимида ишлаш борасида 10 йилдан ортиқ тажриба мавжуд. Арнольд 2007 йилда тижорий гуруҳ менежери сифатида клуб тизимига кириб келади. 2013 йил, Вудворд Девид Гиллни алмаштирганидан бери эса, бўлим бошлиғи сифатида хизмат кўрсатиб келмоқда. Арнольд Вудвордга клуб тижорий соҳасида яқиндан ёрдам беради. «МЮ»нинг 2000 йиллар охири ҳамда 2010 йиллар бошидаги тижорий юксалишида Арнольднинг тутган ўрни жуда ҳам катта эди. Умуман олганда, ушбу дуэт қарийб 15 йил давомида «қизил иблислар»нинг донғини дунёга ёйишда фаол иштирокчи ва бош-қош бўлди.

Ричард Арнольд Эд Вудворднинг саккиз йиллик ҳукмронлиги давомида клуб молияси ҳамда бизнес операцияларининг назоратини амалга ошириб келмоқда. Хусусан, у ўтган йили «МЮ»нинг жорий титул ҳомийси бўлмиш АҚШнинг «TeamWiever» технологик корпорацияси билан қиймати 235 миллион фунтга тенг бўлган битим тузишга эришган эди. Арнольднинг фаолият тарихи Вудвордникига ўхшашиб кетади. Улар 1990 йиллар бошида Бристол университетини тамомлашади. Шундан кейин ҳозирда «МЮ»нинг корпоратив ривожланиш ҳамда музокаралар бўлими раҳбари Метт Жадждан билим олади. Ҳар иккиси 1993 йилда таълим даргоҳини битиргач, «PwC» компаниясида ишлай бошлайди. Арнольд ушбу корхонани 1999 йилда тарк этади ва то 2007 йилгача, «МЮ»га боргунига қадар технология ва телекоммуникациялар соҳасида фаолият юритади.

«Манчестер Юнайтед» Ричард Арнольд бошқаруви остида Лондонда, Нью-Йорк ҳамда Гонг-Конг шаҳарларида ўз ваколатхоналарини очди. Клуб бу даврда ўз тижорий доирасини кенгайтира борди. Арнольднинг қўлга киритган энг катта ютуқлари «МЮ»ни «Adidas» ҳамда «Chevrolet» глобал брендлари билан боғлай олгани эди. Бугунги кунда айнан мана шу шахс клубнинг ҳар қандай молиявий ҳаракатларига жавобгар саналади. Арнольднинг ўзи эса бизнес соҳасида ҳаракат қилишни давом эттирмоқда. Бу ундан спорт-менежментини янада самарали йўналишга айлантиришни талаб қилади.
«МЮ» мухлислари ўз жамоасини майдонда яна катта қудратга эга бўлиши, рақобатдош клубга айланиши учун майдон ташқарисида янги давр ҳамда янги етакчи келишига умид боғлашган. Биз ҳам уларга тилакдошмиз. Чунки мухлислар майдондаги тенг рақобатдан фақат ютади.

 

 


Жалолиддин ИСМАТОВ таржимаси

Манба: futaa.com
Киритилди: 21:15, 08.01.2022.
Ўқилди: 3785 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.