Ҳар мавсум сўнгида миллий чемпионат баҳсларида энг кўп гол урган футболчига топшириладиган "Олтин Бутса" соврини учун кураш ҳар йилгидан ҳам қизғин кечмоқда.
Ҳозирги кунга қадар тузилган рўйхатда Леонель Месси ҳамда Криштиану Роналду пешқадамлик қилишмоқда. Ҳар иккала футболчининг ҳам ҳисобида 35 тадан гол бор.
Улардан кейинги ўринни "Арсенал" ҳужумчиси Робин Ван Перси эгаллаб турибди. Голландиялик ҳужумчи прембер-лига баҳсларида 26 та гол киритишга улгурган.
Эслатиб ўтамиз, урилган голларни ҳисоблашда, футболчи тўп сураётган чемпионат коефицентлари ҳисобга олинади. Кучли бешлик чемпионатлари (Англия, Испания, Германия, Франция, Италия) 2 коеффицентга эга. Бу чемпионатда урилган голлар 2 очкога кўпайтирилади.
27-март санасига "Олтин Бутса" учун даъвогарлар рўйхати қуйидагича.
1. Лионель Месси ("Барселона") 35 x 2 = 70
1. Криштиану Роналду ("Реал") 35 x 2 = 70
3. Робин Ван Перси ("Арсенал") 26 x 2 = 52
4. Буроқ Йилмаз ("Трабзонспор") 31 x 1,5 = 46,5
5. Александр Чекулаев ("Транс") 46 x 1 = 46
5. Марио Гомес ("Бавария") 23 x 2 = 46
7. Клаас-Ян Хунтелаар ("Шальке-04") 22 x 2 = 44
7. Златан Ибрагимович ("Милан") 22 x 2 = 44
9. Уэйн Руни ("Манчестер Юнайтед") 20 x 2 = 40
10. Сейду Думбия (ЦСКА) 26 x 1,5 = 39