Кириш Регистрация
15/05 00:00 Тоттенхэм 0-2 Манчестер Сити
15/05 00:30 Реал Мадрид 5-0 Алавес
15/05 01:00 Жирона 0-1 Вильярреал
15/05 22:30 Севилья 0-1 Кадис
15/05 22:30 Райо Вальекано 2-1 Гранада
15/05 23:45 Брайтон 1-2 Челси
16/05 00:00 Ман. Юнайтед 3-2 Ньюкасл
16/05 00:00 Реймс 1-0 Марсель
16/05 00:00 Ницца 1-2 ПСЖ
16/05 01:00 Сельта 2-1 Атлетик Бильбао
16/05 01:00 Хетафе 0-3 Атлетико
16/05 22:30 Лас-Пальмас - Бетис
17/05 00:30 Альмерия - Барселона
17/05 01:00 Реал Сосьедад - Валенсия
17/05 23:45 Фиорентина - Наполи

«Ньюкасл» Крис Вудни қиммат нархга сотиб олиб тўғри қилдими?

Баҳо:
+ | -

«Ньюкасл» клуби навбатдаги трансферни амалга оширди. Клуб Крис Вудни 30 миллион еврога сотиб олди.

“Ньюкасл”ни араблар сотиб олгани, жамоа яқин йилларда топ клубга айланиш амбициясига эга экани, транфсер бозорида катта юлдузларга харидор бўла бошлагани янгилик эмас. Аммо аввало, бунинг учун АПЛда қолишни эплаш керак. Бунинг учун “Ньюкасл” ҳозироқ яхши футболчиларга мухтож, келажак учун эмас, айнан бугун жамоани кучайтириш учун ёши каттароқ бўлса ҳам, Киран Трипье ёки Крис Вуд каби футболчиларга мурожаат қилаётганини тушунса бўлади.

Лекин трансфермаркетдаги нархи атиги 6 миллион бўлган ва бу мавсумда атиги 3 гол урган Крис Вудни (Вуд инглиз тилида “тахта” деган маънони беради ва у айнан шу типдаги ҳужумчи) 30 миллион еврога сотиб олиш? Қачондир, балким келаси йил “Ньюкасл” Англияда еврокубоклар учун курашадиган, таркибида шунга мос топ-футболчилар бўладиган жамоага айланса, олдинги чизиқда Крис Вуднинг югуриб юришини тасаввур қила оласизми?

Ҳа, “Ньюкасл”га ҳужумчи керак. Айни дамда жамоа АПЛда қолиш учун курашиши учун. Каллум Уилсоннинг жароҳати ҳам ҳужумчига эҳтиёж яратди. Айтилишича, “Ньюкасл”га январь трансферлари учун 50 миллион фунт ажратилган ва клуб бу пулларни Трипье ва Вуд учун деярли сарфлаб бўлди.   

Балким “Ньюкасл” раҳбарларига футболда “ижара шартномаси” деган амалиёт ҳам борлигини эслатиб қўйиш керакдир? Жамоани вақтинча кучайтириб, бу мавсумдаги асосий мақсад учун ёрдам берадиган ўнлаб футболчилар борки, улар Крис Вуддан зўр ва табиийки, ижара системасида арзонроққа тушган бўларди.

Айниқса, ЖЧ ўтказиладиган даврда захирада қолаётган юлдузларни жалб қилиш осонроқ кечади. Мисол учул Оливье Жиру. АПЛда синалган, ҳозир эса, "Милан"да бутун мавсум бўйича атиги 7 ўйинда асосий таркибда майдонга тушди. Ва ҳоказо.

Қаҳрамон Асланов.

Манба: https://t.me/asl_futbol
Киритилди: 15:43, 13.01.2022.
Ўқилди: 2399 марта.
Фикрлар: 17 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.