28 ёшли футболчи Англия Премьер-лигасидан ўрин олган "Брентфорд"га қарши ўйиннинг 72-дақиқасида жароҳат олди. Ярим ҳимоячи учрашувни давом эттира олмади ва унинг ўрнига Такуми Минамино майдонга тушди.
Жароҳатнинг жиддийлиги ва футболчининг тикланиш муддати кейинроқ маълум қилинади.
Окслейд-Чемберлен жорий мавсумда Премьер-лиганинг 15 ўйинида майдонга тушиб, битта гол ва битта голли узатмани амалга оширди.