Кириш Регистрация
28/04 00:00 Астон Вилла 2-2 Челси
28/04 00:00 ПСЖ 3-3 Гавр
28/04 00:00 Атлетико 3-1 Атлетик Бильбао
28/04 13:00 Тожикистон 5-5 Ўзбекистон
28/04 15:30 Интер 2-0 Торино
28/04 16:00 Метц 1-2 Лилль
28/04 16:00 Таиланд 1-4 Эрон
28/04 17:00 Кадис 1-1 Мальорка
28/04 18:00 Тоттенхэм 2-3 Арсенал
28/04 18:00 Борнмут 3-0 Брайтон
28/04 18:00 Лорьян 1-2 Тулуза
28/04 18:00 Клермон 4-1 Реймс
28/04 18:00 Страсбур 1-3 Ницца
28/04 18:00 Болонья 1-1 Удинезе
28/04 19:00 Индонезия 0-2 Ўзбекистон
28/04 19:15 Гранада 3-0 Осасуна
28/04 20:05 Ренн 4-5 Брест
28/04 20:30 Ноттингем Форест 0-2 Манчестер Сити
28/04 21:00 Наполи 2-2 Рома
28/04 21:00 Аталанта 2-0 Эмполи
28/04 21:30 Вильярреал 3-0 Райо Вальекано
28/04 22:00 Лион 3-2 Монако
28/04 22:30 Япония - Ироқ
28/04 23:45 Фиорентина 5-1 Сассуоло
29/04 00:00 Марсель 2-1 Ланс
29/04 00:00 Бетис 1-1 Севилья
29/04 23:45 Женоа - Кальяри
30/04 00:00 Барселона - Валенсия
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
30/04 05:00 Боруссия Д - ПСЖ
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид
01/05 00:00 Бавария - Реал Мадрид

Европада кутилганидан аъло иштирок этаётган жамоалар

Баҳо:
+ | -

Евромавсум-2021/2022 голлар, сенсациялар ва бош-қа воқеаларга бой тарзда кечмоқда. Айрим жамоалар мухлислари кутган ўйинни намойиш этолмаяпти, баъзиларининг эса, аксинча, иштироки кутилганидан аъло бўлмоқда. Ҳар ҳолда, ҳозирча шундай. Қуйидаги мақолада айнан шундай жамоалар ҳақида сўз боради.


«ВЕСТ ХЭМ»

Ўтган мавсум «Вест Хэм» АПЛ турнир жадвалида 6-ўринни эгаллаб, Европа Лигасига чиққанди. Бу «болғачилар» томонидан ажойиб натижа сифатида қабул қилинди. Кўпчиликнинг фикрича, Дэвид Мойес жамоаси жорий мавсум ушбу кўрсаткични такрорлай олмайди. Эҳтимол, шундайдир, аммо «Вест Хэм» ҳозирча мухлисларини ғалабаларга ўргатиш учун борини бермоқда. Лондонликлар Европа Лигасида ўз гуруҳларида ғолиб чиқишди, АПЛда эса 5-ўринда боришмоқда. Балки, жамоа ҳатто 6-поғонани ҳам бой берар, аммо бунгача кўплаб машҳур рақибларига бошоғриқ бўлиши турган гап.


«СЕВИЛЬЯ»

Бу жамоа Испанияда «Реал», «Барселона» ва «Атлетико»дан кейин Чемпионлар Лигаси ҳудуди учун асосий даъвогарлардан бири ҳисобланади. Аммо бу мавсумда Хулен Лопетеги жамоаси чемпионлик пойгасида ҳам қатнашмоқда. «Севилья» - Ла Лига турнир жадвалини бош­қараётган «қироллик клуби»нинг энг яқин таъқибчиси. «Нер­вионликлар» ЧЛда муваффақиятсиз қатнашишди, лекин кадрлар муаммосига қарамай, ЕЛ ва миллий биринчиликда рақобатбардош жамоа ҳисобланишади. Турнир жадвалидаги вазиятдан келиб чиқсак, «Барса» ва «Атлетико»нинг муаммолари бўлмаганда, «Севилья» бундай юқори кўрсаткичга эришолмасди, эҳтимол. Бош­қа томондан, жамоадаги бар­қарорлик эътирофга лойиқ.


«БЕТИС»

Кутилганидан ёрқинроқ иштирок этаётган яна бир Севилья жамоаси айни пайт Ла Лига турнир жадвалида 3-ўринни эгаллаб турибди. «Бетис» чемпионлик пойгасида қатнашмасада, ЕЧЛ ҳудудига даъвогар ҳисобланади. Мануэль Пеллегрини шогирдлари еврокубокларга чиқишлари мумкин, аммо йўлланма Чемпионлар Лигасиники бўладими - бу катта савол. Жорий мавсум «Бетис» афсонаси Хоакин учун фаолиятидаги сўнггисидир. Умуман, «вердибланкос»-да муваффақиятга эришиш учун барча имкониятлар бор. Улар миллий биринчиликда ҳамон яхши позицияга эгалар, еврокубоклардаги иштирокини ҳам давом эттиришмоқда. Аммо «Бетис»га барқарорлик етишмаяпти. Ушбу муаммо ҳал бўлса, жамоа юқори ўринлар учун курашиши мумкин.


«РАЙО ВАЛЬЕКАНО»

Бошидан баланд сакраётган яна бир испан жамоаси. Ўтган мавсумни Сегундада ўтказган «Райо Вальекано» жорий мавсум Ла Лигада 6-ўринда бормоқда, еврокубокларга чиқишга даъвогар. Радамель Фалькаонинг ўйини алоҳида эътиборга молик. Эндигина элит дивизионга қайтган жамоада жаҳон даражасидаги футболчини кўриш кўпчилик учун кутилмаган ҳол бўлди. Балки, тажрибали колумбиялик ҳужумчи «Райо Вальекано»га еврокубоклар йўлланмасини қўлга киритишда ёрдамлашар, аммо бу борада башорат қилишга эрта. Зеро, мадридликлар ортида «Реал Сосьедад», «Валенсия», «Вильярреал» ва «Атлетик» каби жиддий таъқибчилар бор.


«ФИОРЕНТИНА»

Бой тарихга эга бу клубнинг сўнгги пайтларда ҳам ички арена, ҳам Европада ишлари қовушмаётганди. Жамоани олдинга ундаш камтарона «Специя»дан келган Винченцо Итальянога насиб қилишини кўпчилик кутмагани аниқ. Ҳозирча ушбу мутахассис «Фиорентина» обрўсини қайтариш учун яхшигина ишни амалга оширмоқда. Айни пайт «бинафшаранглилар» «А» серия турнир жадвалида 7-поғонада боришмоқда. Сўнг-ги 3 йил мобайнида Флоренция клубининг финишда 10-ўриндан юқорига чиқолмаётганини инобатга олсак, бу ўсиш демакдир. Мавсум охиригача ҳали анча бор, лекин Итальяно жамоаси ёмон кўринмаяпти. «Фиорентина» еврокубоклар йўлланмаси учун курашмоқда. Шунингдек, жамоада Душан Влаховичдек тўпурар бор, у «А» сериянинг бу мавсумида 21 ўйинда 16та гол урди. Сербиялик ҳужумчининг ёзда Флоренцияни тарк этиш эҳтимоли юқори, лекин ҳозирча унинг жамоаси билан мақсадлари муштарак.


«ФРАЙБУРГ»

«РБ Лейпциг» ва «Вольфсбург» Чемпионлар Лигаси ўрни учун курашдан тушиб қолган бир паллада, кутилмаганда йўлланмага «Фрайбург» даъвогарлик қила бошлади. Ушбу жамоа мавсумнинг дастлабки қисмини Бундеслига турнир жадвалида 3-ўринда якунлади. Кристиан Штрайх шогирдлари «Бавария»га қарши кечган 11-тур ўйинидан аввал бирор марта ютқазишмаганди. «Фрайбург» таътил арафасидаги сўнг-ги ҳафталарда барқарорликни йўқотган бўлсада, Германия чемпионати кучли учлигидаги жойини сақлаб қолди. ЧЛ йўлланмаси фрайбургликлар учун катта муваффақият бўлиши аниқ, аммо жамоага юқори ўринларни башорат қилишга ҳали эрта. Ортидан кучли жамоалар таъқиб қилмоқда, бош-қа томондан эса, олдинда бар-қарорликдан мосуво Дортмунд «Боруссия»си бор ва «қовоғарилар» билан «кумуш» учун курашиш мумкин.


«НИЦЦА»

Патрик Виейра ўз ғояларини қўллай олмай, «Кристал Пэлас»га кетгач, унинг ўрнини Франциянинг амалдаги чемпиони Кристоф Галтье эгаллади. Унинг ташрифидан сўнг Лазур соҳили аҳолисида яна катта умидлар пайдо бўлди. Айни пайт «Ницца» Лига 1 турнир жадвалида 2-ўринни эгаллаб турибди. «Бургутлар» сўнгги 5 йилда илк бор ЧЛга чиқишлари мумкин. Аммо рақобат кучли, ортдан «Марсель», «Ренн», «Монпелье» ва «Монако» келмоқда. Миллий биринчиликда «ПСЖ»га ҳеч ким етолмаса керак, аммо Чемпионлар Лигасига чиқишни кўзласа бўлади. Галтье яқиндагина «парижликларни тахтдан қулатиб», шов-шув кўтарганди. «Бургутлар»да ҳам яхшигина жамоа ва тажрибали мураббий бор, биргаликда жиддий мақсадларга эришишлари мумкин. Лекин ҳозирча ният - ЧЛ.

Ў.УМАРОВ тайёрлади

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 08:30, 17.01.2022.
Ўқилди: 2886 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.