Ҳужумчи Александр Льяказетт тез орада “Арсенал”ни тарк этмоқчи, бироқ у янги жамоа танлашда эҳтиёткор бўлади.
"The Telegraph" нашрининг ёзишича, франциялик футболчи “Ньюкасл”нинг “саховатли таклиф”ини рад этган.
Ажойиб молиявий шароитга қарамай, ҳужумчи лигада жон сақлаш учун курашаётган клубда ўйнамоқчи эмас.
30 ёшли франциялик футболчининг “канонирлар” билан амалдаги шартномаси жорий мавсум охиригача амал қилади. "Арсенал" футболчига 1 йиллик шартнома узайтиришни таклиф қилган, бу эса унга тўғри келмаган. Футболчи агентга унга узоқ муддатли шартнома таклиф қиладиган клуб топишни буюрган.