Кириш Регистрация
12/01 00:45 Интер 2-2 Наполи
12/01 21:30 Саудия Арабистони - Вьетнам
12/01 21:30 Иордания - Қирғизистон
12/01 22:30 Женоа 3-0 Кальяри
13/01 00:45 Ювентус 5-0 Кремонезе
13/01 01:00 Севилья 0-1 Сельта
13/01 16:30 Ўзбекистон - Жанубий Корея
13/01 16:30 Эрон - Ливан
13/01 21:30 Япония - Қатар
13/01 21:30 БАА - Сурия
14/01 16:30 Ироқ - Австралия
14/01 16:30 Таиланд - Хитой
14/01 22:30 Наполи - Парма

Озчилик қолган “Реал” “Эльче” устидан иродали ғалаба қозонди

Баҳо:
+ | -

Бугун, 20 январь куни Испания кубоги 1/8 финалидан ўрин олган “Эльче” — “Реал” учрашуви бўлиб ўтди. Жамоалар Эльче шаҳридаги (Испания) Мануэль Мартинес Валеро стадионида ўйнашди. Қарама-қаршилик 2:1 ҳисобида меҳмонлар фойдасига ҳал бўлди.

102-дақиқада “қаймоқранглилар” озчиликда қолишди. Марсело тўғридан-тўғри қизил карточка олиб, майдондан четлатилди. Бир дақиқадан сўнг Гонсало Верду ҳисобни очди. Бироқ орадан беш дақиқа ўтиб Иско Даниэль Себальоснинг паси эвазига ҳисобни тенглаштирди, 115-дақиқада Эден Азар Давид Алабанинг узатмасидан сўнг меҳмонларни олдинга олиб чиқди. Мазкур ҳисоб  бошқа ўзгармади ва “қироллик клуби” мусобақанинг чорак финалига йўл олди.

 

“Эльче” – “Реал Мадрид” 1:2 (0:0, 0:0, 1:0)

Голлар: 1:0 – 103 Верду, 1:1 – 108 Иско, 1:2 – 115 Азар.

“Эльче” – Вернер, Паласиос, Диего Гонсалес, Дональд (Верду, 87), Мохика, Хосан (Моренте, 66), Фидель, Гумбау, Гути, Лукас Перес (Милья, 79), Каррильо (Фриаса, 95).

“Реал Мадрид” – Лунин, Алаба, Начо, Марсело, Кроос (Себальос, 90), Вальверде (Модрич, 72), Камавинга (Каземиро, 72), Васкес, Йович (Иско, 79), Винисиус Жуниор (Менди, 118), Родриго (Азар, 90).

Огоҳлантиришлар: Кроос (78), Каземиро (87), Милья (87), Алаба (94).

Четлатиш: Марсело (102), Милья (120).

Киритилди: 01:43, 21.01.2022.
Ўқилди: 3677 марта.
Фикрлар: 25 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.