«Зенит» «Интернаcьонал» ҳужумчиси Юри Албертони сотиб олиш устида жиддий иш олиб бормоқда.
Goal.com хабарига кўра, Россия клуби бразилиялик футболчига 20 миллион евро эвазига футболчининг 90% ҳуқуқларини қўлга киритиш таклифини юборган. Бундай ҳолда, тўловлар 12 ой ичида амалга оширилади.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йилда Юри Алберто Бразилия чемпионатининг 31 та учрашувида 12 та гол урди.